Latest news

11:37Расман: "Динамо" буркина-фасолик футболчини таркибга қўшиб олди  1 11:05"Реал Мадрид" ПСЖ футболчисига 90 миллион евро беришга тайёр  0 10:41"Динамо"дан навбатдаги юриш. Жамоа Буркина-Фасо терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  2 10:19Марадонанинг йиртилган формаси кимошди савдосида жуда қимматга сотилди  3 09:51"Реал" футболчиси Саудияга кетмоқчи, бироқ унга ПСЖ жиддий қизиқмоқда  0 09:23"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи клубнинг келажаги бўладиган футболчи ҳақида гапирди  0 08:55ESPN "Реал Мадрид"да Хаби Алонсо ўрнини эгаллаши мумкин бўлган асосий номзодни эълон қилди  3 08:30"Каттақўрғон" катта футбол учун дастлабки қадамларни ташлади  1 08:01Ўзбекистонлик футболчи Косово жамоаси билан шартнома имзолади  5 07:29Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Андижон"га ўтишга яқин  15 00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0 23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  1 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  5 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  1

Превью. "Арсенал" - "Милан" News

Превью. "Арсенал" - "Милан"

Бугун Европа лигаси 1/8 финали доирасида "Арсенал" ўз майдонида "Милан" билан куч синашади.

Биринчи учрашувдан кейин "Арсенал" Европа лигасининг навбатдаги босқичи учун катта қадам ташлагандек бўлди. Бироқ ҳали ҳам масала узил-кесил ҳал бўлмади. Чунки Арсен Венгер бошқарувидаги жамоа барқарорликни намойиш этмаяпти.

"Арсенал" - "Милан"
16 март, 01:05.
Бош ҳакам: Йонас Эрикссон (Швеция).
Тахминий таркиблар:
"Арсенал": Оспина - Бельерин, Мустафи, Косьелни, Монреаль - Рэмзи, Жака - Мхитарян, Уилшир, Ўзил - Уэлбек.
"Милан": Доннарумма - Родригес, Романьоли, Бонуччи, Сапата - Бонавентура, Билья, Кесси - Сусо, Кутроне, Чолҳонўғли.

Икки жамоа ҳам Европа лигасининг навбатдаги босқичига чиқишни ният қилган. Миллий чемпионатда ЕЧЛга йўлланма олиш учун "Милан"да "Арсенал"га қараганда имконият яхшироқ. АПЛда Лондон жамоасининг аҳволи анчагина оғир. Миланликлар биринчи ўйиндаги омадсизликка қарамай, бемалол ғалаба учун кураша оладилар.

"Милан"да таркиб борасида бир неча муаммолар бор. узоқ вақтдан буён лазаретда бўлиб турган Контининг ёнига Калабрия ҳам қўшилди. Борини майдонга тушиши мумкин. Гаттузо уни сўнгги машғулотларда айнан шу позицияда ўйнатмоқда.

Балким бунинг бир яхши томони ҳам бордир, футболчи ҳужумга ҳам ёрдам бериши мумкин. Гаттузо ўйинда икки ҳужумчи - Патрик Кутроне ва Андре Сильвани ҳам тушириши мумкин. 

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР

Жамоалар ўзаро 7 марта тўқнаш келган. Шуларнинг 3тасида лондонликларнинг ғалабаси кузатилган бўлса, 2тасида "Милан"нинг қўли баланд келган. 2 учрашувда ғолиб аниқланмаган. Голлар уриш борасида устунлик Англия жамоаси томонида - 7:6.

"Арсенал"нинг энг йирик ғалабаси 3:0га тенг. "Милан" эса "Арсенал"ни 4:0 ҳисобида мағлуб этишни уддалаган.

Факт: ўзаро ўйинларнинг барчаси мағлуб бўлган томон гол уришни уддалай олмаган.

ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

- "Милан" Англия жамоаларига қарши сафар учрашувларида омадсиз ўйнаган: ғалаба йўқ, 6 дуранг, 9 мағлубият.

- "Арсенал" Европа лигасида қатнашаётган ягона АПЛ жамоасидир.

- "Арсенал" Европа лигасидаги сўнгги 7 учрашувнинг 5тасида гол ўтказмаган.



Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика