Latest news

18:07Гави: "Тер Штеген – клуб афсонаси, уни ҳурмат қилиш керак"  0 17:38"Милан" Влаховични олиш учун ярим ҳимоячисидан воз кечадими?  0 17:10Гонконгга келган Златан Ибрагимович Брюс Ли билан "куч синашди", Гвардиол Хорватия махсус кучлари машғулотида қатнашди, Гвардиола мўйлов қўйди. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 16:50Винисиус Жуниор: "Мен кўп нарсага эришдим, лекин орзуларим ҳали тугамаган"  1 16:22"Наполи" "Ювентус" ярим ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  0 15:58Суперлига. 16-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", "Пахтакор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  1 15:26"Манчестер Юнайтед" ва "Ньюкасл" Шешко учун курашади  1 14:57"Бавария" дарвозабони Улрайх ўғли вафот этганини эълон қилди  0 14:29CAFA турнирида иштирок этадиган терма жамоага бош мураббий тайинланди  2 14:03Трамп Бразилия фуқароларининг ЖЧ-2026га келишига тўсқинлик қилиши мумкин  4 13:34ЦСКА футболчиси Гайич Файзуллаевга Туркиядаги фаолиятини муваффақиятли ўтказишни тилади  2 13:05Пул топишни "Пахтакор"дан ўрганиш керак  14 12:39​Ўзбекистон терма жамоаси тажрибали ҳимоячисига Озарбайжондан қизиқиш бор  2 12:08Ўзбекистон терма жамоаси собиқ аъзоси Гонконгга йўл олмоқда  8 11:47Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите: "Осиё Кубогида осон рақиблар бўлмайди"  5

Превью. АПЛнинг 9-тур учрашувларини "Борнмут" - "Тоттенхэм" баҳси очиб беради News

Превью. АПЛнинг 9-тур учрашувларини "Борнмут" - "Тоттенхэм" баҳси очиб беради

Бугун Англия Премьер-лигасининг 9-тур ўйинларига старт берилади ва биз ушбу учрашувлар ҳақида маълумот беришга қарор қилдик.

"Борнмут" - "Тоттенхэм"

"Борнмут" сафида Гарри Артернинг майдонга тушиши сўроқ остида, у "Халл Сити"га қарши баҳсда жароҳат олган эди. Брэд Смит ва Льюис Кук шикастланиш туфайли майдонга туша олмайди, аммо бош мураббий Эдди Хоу Мак Граделнинг майдонга тушишига ишонмоқда.

Маурисио Почеттино жамоасида Гарри Кейн, Тоби Алдервейрельд "Борнмут"га қарши ўйнамаслиги аниқ, аммо Дэнни Роуз ҳақида бир нарса дейиш қийин.


"Борнмут" ўтган турда "Халл Сити" дарвозасини 6 маротаба аниқ нишонга олди. "Тоттенхэм" эса "Вест Бромвич" билан дуранг ўйнади. Аммо "шпорлар"нинг таркиби кучлироқ. "Тоттенхэм" "Борнмут" билан Премьер-лига доирасида бор-йўғи 2 та учрашув ўтказган ва улар "олчалар" дарвозасига 8 та гол уришга муваффақ бўлишган.

Имкониятлар: 45 - 55


"Арсенал" - "Мидлсбро"

"Арсенал"да Санти Касорла (жароҳат), Гранит Жака (дисквалификация), Аарон Рэмси (жароҳат) "Мидлсбро" билан ўйнамайди.

"Мидлсбро" сафида Грант Лидбиттер жамоа машғулотларига қайтди ва бугун майдонга тушиши мумкин. Жеймс Хазбанднинг учрашувда иштирок этиши сўроқ остида, Калум Чемберс эса ўйнамаслиги аниқ.


"Арсенал" айни дамда жуда яхши формада ва сўнгги 5 та учрашувда очко йўқотгани йўқ. "Мидлсбро" эса аксинча, очко йўқотишдан тўхтамаяпти.

Ушбу жамоалар ўртасидаги сўнгги 5 та баҳсда "Арсенал" ва "Мидлсбро" 1 тадан ғалаба қозонган. Қолган ўйинларда дуранг қайд этилган.

Имкониятлар: 60 - 40


"Бёрнли" - "Эвертон"

"Бёрнли" сафида Стивен Дефур (жароҳат), Эшли Барнс ва Андре Грэй "Эвертон"га қарши учрашувни ўтказиб юборади.

"Эвертон" футболчиси Лейтон Бейнс жароҳат туфайли майдонга тушмайди, аммо Аарон Леннон сафга қайтган. Муҳаммад Бешич, Тиас Браунинг ва Метью Пеннингтон ҳам майдонга тушмайдиганлар рўйхатида.


"Бёрнли" сўнгги учрашувларда фақат кучли жамоаларга мағлуб бўлди, аммо ўртамиёна клублардан очко олишга эришмоқда. "Эвертон" эса барқарор ўйин кўрсата олаётгани йўқ. Бу баҳсда Ливерпуль шаҳри вакиллари кичик ҳисобда ғалаба қозонса керак.

Имкониятлар: 45 - 55


"Халл Сити" - "Сток Сити"

Майк Фелан жамоа сардори Майкл Доусон жароҳатидан қутилганини тасдиқлади. Алекс Брюс (жароҳат), Эндрю Робертсон (жароҳат), Аллан МакГрегор, Мбокани (жароҳат) ва Мозес Одубажолар "Сток Сити" билан ўйнамайди.

"Сток" сафида Фил Бардсли, Глен Жонсон жароҳат туфайли майдонга тушмайди, аммо Жэк Батленд машуғлотларга қайтган.


"Халл Сити" Премьер-лиганинг жорий мавсумидаги сўнгги 5 та учрашувнинг 4 тасида мағлуб бўлди ва биттасида дуранг қайд этди. "Сток Сити"да эса 2 та мағлубият, 2 та дуран ва 1 та ғалаба.

Имкониятлар: 50 - 50


"Лестер Сити" - "Кристал Пэлас"

Вес Морган, Жейми Варди ва Энди Кинг пайшанба кунги машғулотларда иштирок этмади, аммо Калудио Раньерининг сўзларига кўра, бу учлик ўйингача яхши ҳолатда бўлади. Менди жароҳат туфайли ўйнамайди.

"Кристал Пэлас"да Скотт Данн ҳафта давомида машғулотларда иштирок этди, аммо у захирада қоладиган кўринади. Папе Суаре ва Лоик Реми учрашувда иштирок этмайди.

Ушбу жамоалар ўртасидаги сўнгги 5 та учрашувда "Лестер" 3 маротаба, "Кристал Пэлас" эса 2 маротаба ғалаба қозонган.

"Тулкилар" Чемпионлар лигасида ғалаба қозониб, футболчиларинг кайфияти анча кўтарилган. Шу сабабли меҳмонларга қийин бўлиши аниқ.

Имкониятлар: 55 - 45


"Суонси" - "Уотфорд"

"Суонси" таркибида Льоренте ва Моду Барроунинг майдонга тушиш суроқ остида. Жефферсон Монтеро ва Натан Дайер жароҳат туфайли "Уотфорд" билан ўйнамайди.

"Уотфорд" сафида Жером Синклейр сафга қайтган, аммо Крейг Кэткарт, Дарил Янмаат, Исаак Саксесс майдонга тушмайди.

"Суонси"нинг Премьер-лигадаги ишлари жуда ёмон. "Уотфорд" эса сўнгги 5 та ўйиндан 3 тасида ғалаба қозонди. Ушбу жамоалар ўртасидаги иккита ўйинда ҳар бир клуб ўз ҳисобига биттадан ғалаба ёзиб қўйган.

Имкониятлар: 50 - 50


"Вест Хэм" - "Сандерленд"

"Вест Хэм" сафида Андре Айю машғулотларга қайтган, аммо "Сандерленд"га қарши учрашувда тушмаслиги мумкин. Энди Кэрролл, Артур Мусуаку, Гокхан Торе, Диафра Сахо, Сам Бирэм ва Аарон Крессвелл майдонга тушмайди.

Ламин Коне ва Патрик ван Анхольт "Сандерленд" машғулотларига қайтди. Вито Манноне ва Себастьян Ларссон майдонга тушиши сўроқ остида. Аднан Янузай ва Жэйсон Денайер "Вест Хэм" билан ўйнаши мумкин.


"Вест Хэм" "Сандерленд"га қарши ўтказилган сўнгги 5 та ўйинда мағлуб бўлмаган. "Қора мушуклар"нинг турнир жадвалидаги аҳволи жуда ёмон. "Вест Хэм" аста-секин ўзига келмоқда.

Имкониятлар: 55 - 45


"Ливерпуль" - "Вест Бромвич"

"Ливерпуль" жамоасида деярли барча соғ. Вэйналдум машғулотларга қайтган.

"Вест Бромвич" сафида ҳам жароҳатлар йўқ, аммо Саидо Бераино машғулотларни бир ўзи ўтказмоқда.

Ушбу жамоалар ўртасидаги сўнгги 5 та учрашувнинг 4 тасида дуранг қайд этилган. Битта ғалаба қизилларда. "Вест Бром" Премьер-лигада ҳам дурангдан чарчамаяпти. "Ливерпуль" эса МЮдан ташқари сўнгги 4 ўйинда фақат ғалаба қозонмоқда.

Имкониятлар: 60 - 40 


"Манчестер Сити" - "Саутгемптон"

"Сити" сафида ўнг қанот ҳимоясида катта муаммо юзага келган. Санья ва Сабалетада жароҳат бор.

"Авлиёлар"да эса Шейн Лонг жароҳат туфайли майдонга туша олмайди. Райан Бертран, Мэтт Таргетт ва Седрик Соаресларнинг учрашувда иштирок этиши сўроқ остида.

"Шаҳарликлар" "Барселона"дан учралган мағлубият аламини "Саутгемптон"дан олиши мумкин. "Манчестер Сити"нинг ҳужум чизиғида шикастланганлар йўқ.

Имкониятлар: 55 - 45


"Челси" - "Манчестер Юнайтед"

Жон Терри машғулотларга қайтган ва МЮ билан баҳсда майдонга тушиши мумкин, аммо Фабрегас, Иванович мушак жароҳати туфайли учрашувни ўтказиб юборишади. Оскар ва Виллиан яқинда Бразилиядан қайтишди ва уларнинг майдонга тушиши сўроқ остида.

Крис Смоллинг Европа Лигаси ўйинида кичик жароҳат олган. Генрих Мхитарян машғулотларда бор кучи билан ишлаяпти.


Ушбу жамоалар ўртасидаги сўнгги 5 та ўйинда "Челси" икки маротаба ғалаба қозонган. Қолган баҳслар дуранг билан якунланган. Кўклар бошқа евбокубокларда иштирок этмаслиги ҳисобга олсак, уларда имконият кўпроқ, аммо МЮ пайшанбадаги баҳсда "Фенербахче"ни йирик ҳисобда таслим этди.

Имкониятлар: 50 - 50

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика