Latest news

19:13УEФА Суперкубоги ўйинини ким бошқариши маълум  0 18:49Погбанинг акаси Бельгиянинг учинчи лигасида ўйнайди  3 18:25"Бунёдкор" собиқ бош мураббийи Парижда ўғриликка учради  4 18:01"Шўртан" учта трансферни амалга оширди  3 17:39"Ланс" "Челси" собиқ ҳимоячиси билан битим тузди. У Ҳусановга рақобатчи бўлади  3 17:15Тер Штеген – "Барса"да сардорлик учун асосий номзод  1 16:48"Хоразм" бир қатор футболчиларни сафига қўшиб олди  3 16:28"Манчестер Сити" янги мавсум учун захира либосини тақдим этди  1 15:59ФИФА Олимпиада ўйинларидаги воқеаларни текшириш учун эксперт тайинлади  1 15:34Тимур Кападзе: "Мисрнинг кучли томонлари ва имкониятларини яхши биламиз"  9 15:12Иброҳимҳалил ОТЖ лагерини тарк этди, унинг ўрнига бошқа ўйинчини қўшиш мумкинми? Кападзе жавоб берди  26 14:59"Манчестер Юнайтед" Уан-Биссакани Дюмфрисга алмаштирмоқчи  4 14:37Париж-2024. Ўзбекистон Мисрга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  9 14:15АПЛ клублари "Лион" ҳимоячисига даъвогар  1 13:50Симонс "Лейпциг" ва "Бавария"дан бирини танлади  1

Превью. АПЛнинг 6-тур баҳсларини МЮ - "Лестер" учрашуви очиб беради News

Превью. АПЛнинг 6-тур баҳсларини МЮ - "Лестер" учрашуви очиб беради

24 сентябрь куни Тошкент вақти билан 16:30да "Манчестер Юнайтед" ҳамда "Лестер Сити" ўртасидаги баҳс Англия Премьер-лигасининг 6-тур учрашувларига старт беради.

"Манчестер Юнайтед" - "Лестер Сити"

"Манчестер Юнайтед" худди ҳавоси чиқиб кетган шарга ўхшаб қолди. "Сити"дан учралган мағлубиятдан сўнг МЮнинг ишлари орақага кетди. Моуриньо 14 йиллик фаолиятида илк маротаба кетма-кет 3 та ўйинда мағлуб бўлди. Бунинг устига Жозенинг Уэйн Руни билан муаммолари жамоага салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

"Лестер" бу мавсумда МЮдан кўра камроқ мағлуб бўлди. Раньери жамоаси мағлуб бўлган ўйинларида ҳам рақибга муносиб қаршилик кўрсатмоқда.

Ушбу ўйинда "қизил иблислар"нинг имконияти кўпроқ дейиш мумкин, аммо "Лестер Сити" футболчиларида жароҳатланганлар деярли йўқ.

Имкониятлар: 55 - 45


"Борнмут" - "Эвертон"

"Борнмут" мавсум стартида кучли жамоаларнинг барига мағлуб бўлди, аммо оддийроқ жамоаларга қарши баҳсларда очко олишни уддасидан чиқмоқда. Лига Кубогида "Престон"дан учралган мағлубият жамоага таъсир қилмаса керак, чунки "Борнмут"нинг мавсумдаги асосий вазифаси Премьер-лигада жон сақлаб қолиш.

"Эвертон" ҳам Лига Кубогини тарк этди. Аммо улар тўғри қилди десак ҳам бўлаверади, чунки "Эвертон" бор эътиборини Премьер-лигага қаратиб, Чемпионлар лигаси учун жойга эга бўлиши мумкин. "Эвертон" ўз тарихида ҳеч қачон "Борнмут"га мағлуб бўлмаган.


Имкониятлар: 45 - 55


"Ливерпуль" - "Халл Сити"

Юрген Клопп "Бёрнли"дан учралган мағлубиятдан керакли хулосаларни чиқариб олган. "Ливерпуль" сўнгги 5 та учрашувда мағлуб бўлгани йўқ. Қизиллар бутун майдон бўйлаб прессинг уюштиришмоқда ва бу ўз самарасини бермоқда.

"Халл Сити" Англия чемпионатини яхши бошлади ва жорий мавсум якунларига кўра, чемпионатда жон сақлаб қолмоқчи. "Йўлбарслар" бу мавсумда фақат "Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал"га мағлуб бўлишди, қолганлардан эса очко олишга муваффақ бўлмоқда. Майкл Фелан шогирдлари грандларга муносиб қаршилик кўрсатиши мумкин.

Ҳозирги "Ливерпуль" инглиз футболининг ҳақиқий гранди, улар ўз майдонида 17 январдан бери мағлуб бўлишмаяпти.

Имкониятлар: 60 - 40


"Мидлсбро" - "Тоттенхэм"

"Мидлсбро" жорий мавсумни аутсайдерларга қарши баҳслар билан бошлади ва икки учрашувда 4 очко тўплашга муваффақ бўлди. Аммо кучлироқ рақиб қаршисида Каранка жамоаси жуда қийналмоқда.

"Тоттенхэм" чемпионатни жуда яхши бошлади ва айни дамда улар турнир жадвалининг 3-ўрнида. Гарри Кейн йўқлиги бу баҳсда жамоага жиддий таъсир қилмаса керак, чунки "шпорлар" сафида кучли ўйинчилар етарлича топилади.

Имкониятлар: 45 - 55


"Сандерленд" - "Кристал Пэлас"

"Сандерленд" айни дамда Премьер-лигани тарк этиш учун биринчи рақамли даъвогар бўлиб турибди. "Қора мушуклар" Премьер-лиганинг 5та учрашувида бор-йўғи 1 очко ишлашди. "Сандерленд" хатто уйидаги баҳсларда ҳам ўртамиёна жамоаларга имкониятни бой бермоқда.

"Кристал Пэлас" стартдаги муваффақиятсизликлардан сўнг 7 очко тўплади ва турнир жадвалининг 8-ўрнида ўзини яхши ҳис қилмоқда. Алан Пардью ўз жамоасининг ўйинини яхшилай олди.

"Сандерленд" бу баҳсда ҳеч бўлмаса 1 очко ишлаш учун бор кучини ишга солади.

Имкониятлар: 50 - 50


"Сток Сити" - "Вест Бромвич"

"Сток Сити" АПЛнинг 5 та учрашувида бор-йўғи 1 очко ишлаб топди. 5 ўйиннинг 3 тасида "Сток" 4 тадан гол ўтказиб юборишди. Жамоанинг ҳар бир футболчиси клуб учун эмас, балки ўзи учун ўйнаяпти. Агар жамоа бу баҳсда ҳам очко ола билмаса 7-турда жамоани майдонга янги мураббий олиб тушиши мумкин.

"Вест Бромвич" бу мавсумдаги икки учрашувни муваффақиятли ўтказди. "Вест Бромвич" меҳмондаги баҳсларда ҳимоядан ўйнаб, қарши ҳужумларга умид қилмоқда.

"Вест Бромвич" "Сток Сити"га қарши сўнгги 3 та ўйинда ғалаба қозонган. Аммо Марк Хьюз жамоаси бу баҳсда ўзига келиб, ҳеч бўлмаса мағлуб бўлишдан қутилиб қолади.

Имкониятлар: 50 - 50


"Суонси" - "Манчестер Сити"

"Суонси" чемпионатнинг бошида ўз ўйини билан ҳеч кимни ҳайрон қолдирмаяпти. "Челси" билан дуранг ўйнаган "оқ қушлар", ўз майдонида "Халл Сити"га 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. "Суонси" бу мавсумда уйдаги ўйинларда ўзини кўрсата олмаяпти.

"Манчестер Сити" 6-турга 100% лик натижа билан етиб келди. Гвардиола жамоасига ким билан қаерда ўйнашнинг фарқи йўқ. "Шаҳарликлар" ҳар қандай рақибидан бир бош устундек кўринмоқда.


"Манчестер Сити" ҳозир жуда яхши формада ва "Суонси" Манчестер жамоасини тўхтатиб қолишга қийналиши аниқ.

Имкониятлар: 40 - 60


"Арсенал" - "Челси"

"Арсенал" сўнгги икки ўйинида рақиб дарвозасига 4 тадан гол урди. Аммо бу жамоалар "тўпчилар" даражасига мос рақиб эмас. Венгер жамоаси кучлироқ клубларга қарши баҳсларда катта қийинчиликларга дуч келмоқда. "Лестер", "Ливерпуль" ва ПСЖга қарши учрашувлар буни исботлаб турибди.

"Челси" бу ҳафтада икки қийин учрашув ўтказди. "Ливерпуль"га имконият бой берилди ва "Лестер" қўшимча бўлимларда мағлуб этилди. Бу натижалардан Конте жамоаси ўз устидан ҳали кўп ишлаши кераклигини билиб олишимиз мумкин. Иккала жамао бу баҳсга яхши ҳолатда келмаяпти, шу сабабли ўйин натижаси дуранг бўлиши эҳтимоли катта.

Имкониятлар: 50 - 50


"Вест Хэм" - "Саутгемптон"

Бу мавсумда "Вест Хэм" билан тушунарсиз нарсалар содир бўлмоқда. "Болғаурарлар" ёзда таркибни кучайтиришди ва ҳар бир баҳсда очко тўплашнинг ўрнига, Славен Билич жамоаси 4 та мағлубиятга учради. Ҳимоядаги ўйин жуда ёмон, чунки жамоа 5 та баҳсда 11 та гол ўтказиб юборди.

"Саутгемптон" бу турдаги рақибидан бироз кўпроқ очко ишлади: 5 та баҳсда 5 очко. Аммо Клод Пюэл жамоасининг ўйини бор ва шу асосийси. Ўтган турда "авлиёлар" сўнгги турда ғалаба қозонди ва бу муваффақият футболчиларга ижобий таъсир кўрсатиши мумкин.

"Вест Хэм" кучли жамоа, аммо улар уйда очко олмаса бошқа қаерда олади. Бунинг устига "Саутгемптон" меҳмондаги икки учрашувда ҳам мағлуб бўлган.

Имкониятлар: 50 - 50


"Бёрнли" - "Уотфорд"

"Бёрнли" "Ливерпуль"га қарши ғалабали баҳсда ёрқин ўйин кўрсатди ва жамоа шундан сўнг фақат "Халл"га қарши учрашувда яхши ҳаракат қилди. Қолган ўйинларда улар йирик ҳисобда мағлубиятга учрашди.

"Уотфорд" сўнгги икки учрашувда "Вест Хэм" ва "Манчестер Юнайтед" дарвозасига 7 та гол урди. Бу мавсумда "Уотфорд" меҳмонда мағлуб бўлгани йўқ. "Бёрнли" ва "Уотфорд" ўртасидаги сўнгги 4 та баҳс дуранг билан якунланган.


Имкониятлар: 50 - 50

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика