Latest news

17:00Кэррик учун иккинчи имтиҳон ва Италиядаги топ ўйинлар: бизни қандай  1 16:34РАСМАН! "Челси"нинг собиқ юлдузи Виктор Мозес энди Қозоғистон жамоасида ўйнайди  2 16:06"Арсенал" Хулиан Альварес бўйича норасмий музокаралар ўтказди: Унинг товон пули 500 миллион евро!  0 15:41"Кайсериспор" — "Башакшеҳир". Ўзбек дуэти асосий таркибда!  9 15:30Палимпсест  2 15:09ОКМК Польша грандига қарши: Ўктамовнинг голи камлик қилди  3 14:18Бугунги ўйинлар: U-23 Осиё кубоги финали, “Ман Сити” ўз майдонида, “Реал” сафарда ва бошқалар  0 14:00ТОП-10. 2025 йилнинг энг кўп даромад топган футболчилар. Роналду ва Месси ҳали ҳам етакчи  3 13:45Каземиро МЛСга йўл олмоқда: "Лос-Анджелес" бразилиялик учун асосий даъвогар  0 13:11Арбелоа Трентга "кетиш"ни маслаҳат бергани ростми?  5 12:58Сергей Токов — "Хоразм" бош мураббийи!  3 12:39ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Металлург"нинг қайта тикланганига бағишланган тадбир  0 12:10Альваро Арбелоа: "Танқидлар мени ташвишга солмайди, бор эътиборим эртанги ўйинда"  2 11:44"Галатасарой" ва "Атлетико" "Барселона" футболчисига харидор, бироқ...  1 11:25"Челси" 150 минг фунт жаримага тортилди  0

Превью. "Андижон" - "Сўғдиёна" News

Превью. "Андижон" - "Сўғдиёна"

Олий лиганинг 11-турида "Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни қабул қилади.
«АНДИЖОН» – «СЎҒДИЁНА»
6 июнь. Андижон. "Соғлом Авлод" стадиони. 18:00
Ҳакамлар:
З.Қодиров, Б.Қодиров, А.Қўлдошев, И.Гармашов.
Назоратчи: И.Нехочин.

“Андижон” ва “Сўғдиёна” Олий лигада жами 32 бора тўқнаш келган. Натижалар водий клубининг кичик устунлигини кўрсатмоқда.

“Андижон” 13та ўйинда ғалаба қозонган. Сўғдиёна 12 бор ғолибликни нишонлаган. Олти ўйин дуранг билан якунланган. “Андижон” 49та гол киритган, “Сўғдиёна” ҳисобида 48та гол бор. “Бургутлар” ўзаро учрашувларда 46 очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйишган, “Сўғдиёна” эса 43 очко жамғарган. Ўзаро ўйинлардаги энг йирик ғалабалар қуйидагича:  “Андижон” - “Сўғдиёна” 4:1,  “Сўғдиёна ” - “Андижон ” 5:0.

Ўтган мавсумда “Андижон”, ундан олдинги йилда эса “Сўғдиёна” олий лигада қатнашмаган. Шу сабаб ушбу жамоалар сўнги бор элитада 2011 йилда куч синашишган. Ўша мавсумда Андижонда бўлиб ўтган учрашувда мезбонлар ғолиб бўлишган. Дастлаб меҳмонлар ҳужумчиси Артурос Фоменко ҳисобни очганди. Ойбек Қиличев ва Бахтиёр Ҳамидуллаевнинг урган голлари эвазига “бургутлар” иродали ғалабага эришишганди - 2:1. Жиззахдаги баҳсда Бекзод Ғозиев меҳмонларни олдинга олиб чиққан, ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқалар ўтиб бораётганда “Андижон” ҳимоячиси Азамат Исаев ўз дарвозасига тўп киритиб қўйганди – 1:1.

Андижонда ўтган сўнгги беш учрашув:
12.03.2011 «Андижон» - «Сўғдиёна» 2:1
18.04.2009 «Андижон» - «Сўғдиёна» 4:3
03.05.2008 «Андижон» - «Сўғдиёна» 0:0
25.09.2006 «Андижон» - «Сўғдиёна» 2:0
20.11.2004 «Андижон» - «Сўғдиёна» 2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт : Водийда ушбу жамоалар ўртасидаги ўйинларда “бургутлар” 10 бор зафар қучишган. 2 марта дуранг қайд этилган. Жиззах клуби Андижондан 4 бор ғалаба билан қайтган. “Сўғдиёна” ушбу клублар ўртасидаги Андижонда кечган ўйинларда сўнгги бор 1999 йил ғалаба қозонган.  
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика