Latest news

16:15Бир қоп картошка, сабзи, тухум ва 5 гб интернет  0 15:58Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  1 15:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОЧЛ 2 ўйинида ишлайди  0 15:17"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди  0 14:45Анчелоттининг ўғли "Ботафого" бош мураббийи лавозимини тарк этди  0 14:18Ўзбекистон U-17 терма жамоаси посбони "Нефтчи"да ўйнайди  1 13:53Расман: Ўткир Юсупов "Навбаҳор"га қайтди!  17 13:27Катта қайта қуриш: "Манчестер Юнайтед" ёзда ярим ҳимояни тўлиқ янгилашга тайёр  7 13:00"Қўқон-1912" икки асосий футболчиси билан шартномани узайтирди  1 12:40Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда  27 12:24Англия Лига Кубоги 1/2 финал учрашувларига қуръа ташланди  2 12:02TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги 1/2 финали, Испанияда кубок баҳслари ва бошқалар  1 11:52Алекс Фергюсон 2013 йилда: "Футболчиларга кийиниш хонасида ҳукмронлик қилиш имконини бериш хавфли"  8 11:36"Манчестер Сити" юлдузи АПЛда бир неча кўрсаткичлар бўйича етакчилик қилмоқда  1 10:48Алонсонинг тақдири қайси ўйинга боғлиқлиги маълум қилинди  6

Превью. "Андижон" - "Пахтакор" News

Превью. "Андижон" - "Пахтакор"

Ўтган йилни биринчи лигада ўтказган "Андижон" олий лигадаги дастлабки турни ўз уйида "Пахтакор"га қарши ўтказади.
«АНДИЖОН» – «ПАХТАКОР»
15 март. Андижон. “Соғлом Авлод” стадиони. 16:30
Ҳакамлар
: О.Толибжонов, Б.Норсафаров, В.Лушин, В.Серазитдинов.
Назоратчи: С.Нажафалиев.

“Андижон” ва “Пахтакор” олий лигада жами 40 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Пахтакор”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Тошкентликлар 29та ўйинда ғолиб бўлишган. 8та ўйинда дуранг қайд этилган. “Андижон” ҳисобида 3та ғалаба бор. Тўплар нисбатида ҳам “Пахтакор” олдинда - 100:31. Ўзаро ўйинларда “шерлар” 95 очкони, “бургутлар” эса 17 очкони  қўлга киритган.

“Андижон”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 2:1га тенг. “Пахтакор”нинг энг йирик ғалабаси 6:1.

Ўтган мавсумда “бургутлар” биринчи лигада иштирок этишганди. 2012 йилда “Пахтакор” иккала баҳсда ҳам зафар қучган. Тошкентдаги ўйинда Егор Кримецнинг урган ягона голи “шерлар”га уч очко келтирганди. Андижондаги учрашув голлар шоусига айланиб кетганди. Мезбонлар сафида Баҳром Абдураҳимов ва Иброҳим Отахонов тўп киритишган, меҳмонлардан Темурхўжа Абдухолиқов хет-трикка эришган, яна бир голга Шерзод Каримов муаллифлик қилганди – 2:4.

Андижонда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
21.09.2012 «Андижон» - «Пахтакор» 2:4
01.07.2011 «Андижон» - «Пахтакор» 2:1
16.10.2010 «Андижон» - «Пахтакор» 1:1
05.03.2009 «Андижон» - «Пахтакор» 0:0
28.09.2008 «Андижон» - «Пахтакор» 1:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Андижонда бу жамоалар ўртасида бўлиб ўтган 20та баҳснинг учтасида “бургутлар” ғалаба қозонишган. Бешта баҳсда ғолиб аниқланмаган. 12 учрашув “шерлар”нинг муваффақияти билан тугаган.  

Тахмин: "Андижон" ўз уйида бу жамоани уч мартагина мағлуб этган. Бу "Пахтакор"нинг устунлиги, "Соғлом Авлод"га келадиган минглаб мухлислар эса "бургутлар"нинг устунлиги. Бу ўйинда меҳмонлар зафар қучишлари мумкин.

Нарзулла Сайдуллаев.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика