Latest news

22:38Вадим Абрамов: "Биринчи таймда масалани ҳал қилдик"  0 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  8 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  4 21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1 21:12"Челси" — "Ливерпуль". Бироздан сўнг бошланадиган ўйиннинг асосий таркиблари билан танишинг  24 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  98 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  4 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  15 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  32 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  12 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  34 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2

Превью. "Андижон" – "Нефтчи" News

Превью. "Андижон" – "Нефтчи"

“Андижон” ва “Нефтчи” олий лигада 42 бор куч синашишган.
Катта устунлик “Нефтчи” томонида. 31та ўйинда “Нефтчи” рақибни мағлуб этган. Олти ўйинда “бургутлар”нинг қўли баланд келган. Яна беш учрашувда дуранг натижа қайд этилган. “Нефтчи” ўзаро ўйинларда 86 бор рақиб дарвозасига йўл топа олган. “Андижон” эса 35 марта гол ура олган. “Нефтчи” ўзаро ўйинларда 98 очкони қўлга киритган бўлса, андижонликлар ҳисобида 23 очко мавжуд. “Нефтчи”нинг “Андижон” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 7:1. “Бургутлар”нинг энг йирик ғалабаси эса - 2:0.

Ўтган мавсум Андижондаги баҳсда ҳисобни мезбонлар вакили Баҳром Абдураҳимов очганди. Бунга Мурод Бобожонов (2та) ва Александр Оника жавоб бериб “Нефтчи”га ғалаба келтирган эди – 1:3. “Нефтчи” майдонида ўтган учрашувда Шерзод Ҳакимовнинг ягона голи барчасини ҳал қилганди – 1:0.

Андижонда ўтган сўнгги беш учрашув:
22.06.2014  «Андижон» – «Нефтчи»  1:3
29.04.2012  «Андижон» – «Нефтчи»  1:0
27.07.2010  «Андижон» – «Нефтчи»  1:0
19.09.2009  «Андижон» – «Нефтчи»  3:2
18.05.2008  «Андижон» – «Нефтчи»  0:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт:  “Андижон” ўз майдонида анчайин кучли рақибларни ҳам мағлуб эта олишини биламиз. Аммо “Нефтчи” уларга жуда ноқулай рақибдир. “Андижон”нинг ўз майдонида “Нефтчи”га қарши ўтказган барча ўйинлари натижалари қуйидагича: 6 ғалаба, 4 дуранг, 11 мағлубият.

Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика