Latest news

10:20Бензема сурат учун 10 миллион евро тўлади  0 09:52Sofascore. Ашурматов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  0 09:24Самандар Мавлонқулов фаолиятини пойтахтда давом эттиради  0 08:56"Насаф" футболчиси фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттиради  2 08:28Sofascore. Кечаги учрашувдан сўнг "Бургутлар" неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:25ОЧЛ-2. “Ал-Аҳли” - “Андижон” 2:0  1 07:59Расман. Ўзбекистон чемпиони "Қўқон-1912" билан шартнома имзолади  3 07:32Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”  25 00:50Расман: Ренан Лоди Бразилия клубига ўтди  0 00:20Флик "Барса" билан шартномасини 2028 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилади  0 23:55Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар номи маълум қилинди  2 23:34ОЧЛ-2. "Ал Насср" "Ал Завраа" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Истиқлол" "Ал Муҳаррақ"дан устун келди  1 23:07ОЧЛ-2 "Аркадағ" ўз уйида "Ал Ҳалдия"ни мағлубиятга учратиб, плей-офф босқичига йўл олди!  24 22:55ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди  141 22:36Фабрегас: "Реал"даги исталган ўйинчи майдонга тушишга лойиқ. Алонсога қийин"  2

Превью. "Андижон" - "Навбаҳор" News

Превью. "Андижон" - "Навбаҳор"

Олий Лиганинг 9-турида водий дербисига гувоҳ бўламиз.

«Андижон» (Андижон) – «Навбаҳор» (Наманган)

16 май. 2015 йил. Андижон. "Соғлом авлод" стадиони. 16:30.

Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Д. Мухторов (Тошкент)
Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент)


Водийнинг бу икки клуби ўзаро 42 бор куч синашишган. Натижалар “Навбаҳор”нинг устунлигини кўрсатмоқда. “Лочинлар” 22 ўйинда ғалаба қозонишган, 12 учрашув дуранг билан якунланган. “Андижон” ҳисобида 8та ғалаба бор. Тўп киритиш борасида ҳам устунлик “Навбаҳор” томонида – 66:42. Ўзаро ўйнларда “Навбаҳор” 78, “Андижон” эса 36 очколик бўлган.

“Навбаҳор”нинг “бургутлар” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 5:0. “Андижон”нинг энг йирик ғалабаси эса – 5:1 бўлиб турибди.

Ўтган мавсум 8-турда Косонсойда бўлиб ўтган ўйинда Отабек Валижонов, Шахбоз Эркинов ва Бахтиёр Ёқубовнинг голлари эвазига “лочинлар” 3:0 ҳисобида зафар қучишганди. Андижонда эса мезбонлар зафар қучишган. Абдулатиф Абдуқодиров, Азиз Ибрагимов, Аббос Махсталиевнинг голларига наманганликлар сафида Шахбоз Эркинов жавоб берганди – 3:1.

«Андижон» уйида ўтган сўнгги беш учрашув:
26.09.2014 «Андижон» - «Навбаҳор» 3:1
10.08.2012 «Андижон» - «Навбаҳор» 0:1
01.10.2011 «Андижон» - «Навбаҳор» 0:0
05.08.2010 «Андижон» - «Навбаҳор» 5:1
04.04.2009 «Андижон» - «Навбаҳор» 1:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт:  “Андижон” ўз тарихида бугунга қадар ўз майдонида “Навбаҳор”ни 8 марта мағлуб этган. Яна 7та учрашув дуранг билан тугаган. Қолган 6та баҳсда “лочинлар” зафар қучишган. 


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика