Latest news

23:17Самвел Бабаян: “Керакли натижага эришиш учун максимал даражада ҳаракат қиламиз”  2 22:51"Guardian" 2025 йилнинг энг яхши футболчилари рейтингини тузди: Месси қайси ўринда?  0 22:30Тебас: "ЛаЛига ўйинлари Испаниядан ташқарида бўлса нима?"  0 22:12Бруну Фернандеш: "Одамлар Португалия термаси Роналдусиз яхшироқ ўйнайди деб ўйлашади. Агарда бу шундай бўлса, айб бизда"  3 21:54"Барселона" Фликка янги шартнома таклиф қилди  3 21:46Туркия кубоги. "Галатасарой" - "Истанбул Башакшеҳир" учрашуви асосий таркиблари маълум!  11 21:15Эрон кубоги. "Трактор" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, "Персеполис"ни турнирдан чиқариб юборди  3 20:55"Adidas" Салоҳ учун янги дизайндаги бутсаларини тақдим қилди  0 20:36"Барселона" Араухо ўрнига захира топиб қўйди  2 20:11Расман: Финалиссима Қатарда бўлади  7 19:56Феллайни Бельгия жамоаси мураббийлар штабига қўшилди  0 19:29Ҳали январь келмади, аммо "Вильярреал" илк трансферини амалга ошириб бўлди  1 19:06Гвардиола мавсум сўнгида "Манчестер Сити"дан кетади. Жамоанинг кейинги мураббийи ким бўлади?  12 18:43Жароҳатлардан азият чекаётган "Арсенал" "Реал" ҳимоячисига кўз тикди  3 18:18"Андижон" Ўзбекистон U-21 терма жамоасини мағлуб этди  3

Превью. "Андижон" - "Машъал" News

Превью. "Андижон" - "Машъал"

Ўтган йил биринчи лигада иштирок этган "Андижон" ва "Машъал" клублари ўзаро тўқнаш келишади.
«АНДИЖОН» – «МАШЪАЛ»
29 март. Андижон “Соғлом Авлод” стадиони. 16:00
Ҳакамлар
: Ҳ.Рўзиев, А.Усмонов, Т.Гайнулин, О.Тўйчибоев
Назоратчи: И.Мустафин.

Олий лиганинг бу икки клуби ўзаро 24 бор куч синашишган. Натижалар “Машъал”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Муборакликлар 14 ўйнда ғалаба қозонишган, 3 учрашув дуранг билан якунланган. “бургутлар” эса бугунга қадар рақибни 7 бор мағлуб эта олишган. Тўп киритиш борасида ҳам устунлик “Машъал” томонида – 34:31. Ўзаро ўйнларда “Машъал” 45, “Андижон” эса 24 очколик бўлган.

“Андижон”нинг “Машъал” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0. Қизиғи “Машъал”нинг ушбу рақиб устидан қозонган энг йирик ғалабаси ҳам 4:0.

Ўтган мавсум иккала жамоа олий лигада қатнашмаган. 2012 йилги ўзаро ўйинларда мезбон жамоа ғолиб чиққан. Водийдаги баҳсда Рустам Аъзамов, Владимир Шишелов (иккита) ва Баҳром Абдураҳимовнинг голлари “бургутлар”га йирик ғалаба келтирганди – 4:0. Муборакдаги ўйинда Мирзоҳид Ғофуровнинг дарвозага урган голи “Машъал”нинг ғалабасини таъминлаган – 1:0.

Андижонда ўтган сўнгги беш учрашув:
19.05.2012  «Андижон» – «Машъал»  4:0
02.04.2011  «Андижон» – «Машъал»  4:0
26.10.2010  «Андижон» – «Машъал»  1:1
07.09.2009  «Андижон» – «Машъал»  4:1
08.08.2008  «Андижон» – «Машъал»  2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Андижон” ўз уйида 7 марта ғолиб чиққан, 2 бор дуранг ўйнаган. “Газчилар” водийдан уч бор уч очко билан қайтишган. Сўнгги бор бундай ҳолат 2007 йилги мавсумда қайд этилган. Шундан сўнг бўлиб ўтган 5та ўйинда муборакликлар сафарда ғалаба қозона олишмаган. Охирги икки учрашувда “бургутлар” ўз майдонларида бир хил 4:0 ҳисобида муваффақиятга эришишган. 

Муаллиф тахмини: Мавсумда ҳали гол урмаган "Андижон" бугун ғалаба қозониши мумкин.


Нарзулла Сайдуллаев.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика