Latest news

22:40"Галатасарой" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  4 22:37Гарначо 40 млн фунт эвазига янги клубига ўтди  2 22:11Ла Лига. "Атлетико" бу сафар "Алавес"ни юта олмади. Симеоне жамоаси уч ўйинда 2 очко жамғарди  2 22:09Ровшан Мередов: "Бундай турнирлар орқали нималар қўшишимиз кераклигини кўриб оляпмиз"  7 22:00Қирғизистон бош мураббийи: "Майдон ҳолати сифатли футбол кўрсатишга йўл қўймади"  6 21:55CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон — Ўмон 1:1   19 21:32"CAFA Nations Cup-2025" Ўзбекистон илк ўйинда Кейруш бошчилигидаги Ўмонни юта олмади  360 21:23АПЛ. "Тоттенхэм" кутилмаганда ўз майдонида "Борнмут"га мағлуб бўлди, МЮ эса автогол ва пенальти эвазига "Бёрнли"дан устун келди  11 20:57БАА Лига кубоги. "Ал Наср" ва "Ал Батаэҳ" 1/8 финалнинг илк ўйинида ўзаро дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  2 20:40"Аугсбург" — "Бавария". Таркиблар маълум  1 20:25"Вестерло" — "Антверпен". Таркиблар маълум  0 19:57"Барса" 17 ёшли озарбайжонлик футболчи билан шартнома имзолади  5 19:03АПЛ. "Челси" Лондон дербисида ишончли ғалабага эришди  11 18:57"CAFA Nations Cup-2025". Қирғиз Республикаси ва Туркманистон ўзаро дуранг ўйнади  28 17:52"Ньюкасл" 85+5 млн евро эвазига ҳужумчи харид қилди?!  11

Превью. "Андижон" - "Динамо" News

Превью. "Андижон" - "Динамо"

Ҳозирча рақиб дарвозага биронта гол ура олмаган "Андижон" клуби ўз майдонида "Динамо"ни қабул қилади.
«АНДИЖОН» – «ДИНАМО»
12 апрель. Андижон. “Соғлом Авлод” стадиони 16:00.
Ҳакамлар:
В.Цейтлин, Р.Серазетдинов, Р.Шояҳметов, Р.Толибжонов.
Назоратчи: А.Абдуллаев.

“Андижон” ва “Динамо” олий лигада 36 бора тўқнаш келишган. Ушбу ўйинлардан 14тасида андижонликлар ғолиб бўлишган. Етти ўйин дуранг ҳисобида якунланган. “Динамо” шу кунга қадар олий лигада “Андижон”ни 15 марта мағлубиятга учрата олган.

“Динамо” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Андижон” дарвозасига 54та гол киритган. “Андижон”нинг голлари эса 47та. “Бургутлар” ўзаро ўйинларда 49 очко ишлаб олишган бўлса, “арслонлар” 52 очкони қўлга кирита олишган. “Динамо”нинг олий лигада “Андижон” устидан эришган энг йирик ғалабаси 6:1ни ташкил қилади. “Андижон”нинг самарқандликлар устидан қозонган энг йирик ғалабаси эса – 4:1га тенг.

Ўтган мавсум “Андижон” олий лигада ўйнамаган. Бу жамоаларнинг элитадаги сўнгги ўзаро ўйинлари 2012 йилда бўлиб ўтган. Водийдаги баҳсда Рўзимбой Аҳмедов, Иван Нагаевнинг (2та) голлари эвазига “Динамо” йирик ғалабага эришган. “Динамо” ўз уйида ҳам шу ҳисобда зафар қучган. Қизиғи Самарқандда ҳам Иван Нагаев дублга эришган ва Рўзимбой Аҳмедов битта тўп киритган – 3:0.  

Андижонда ўтган сўнгги беш учрашув:
25.08.2012  «Андижон» – «Динамо»  0:3
25.08.2011  «Андижон» – «Динамо»  2:0
14.08.2010  «Андижон» – «Динамо»  1:0
03.10.2009  «Андижон» – «Динамо»  2:0
25.06.2008  «Андижон» – «Динамо»  4:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт : “Андижон” ўз уйида бўлиб ўтган 18та ўйиннинг 13тасида ғолиб бўлган. 2та учрашувда дуранг қайд этилган. Уч бор “Динамо” Андижондан уч очко билан қайтган.

Нарзулла Сайдуллаев.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика