Latest news

02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  2 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  0 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  0 00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  6 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  3 23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  1 22:55Аморим Фергюсоннинг гаплари ҳақида фикр билдирди  3 22:31"Қизилқум" 22 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:11Марсело "Барселона"дан "Реал"га кимни олган бўларди?  5 21:59Пеп Гвардиола: "Ҳозир "Сити" АПЛ чемпионлиги учун курашадиган ҳолатда эмас"  2 21:37Тьерри Анри: "Арсенал" ушбу мавсумда чемпион бўлиши керак"  0 21:13Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр  22 20:59Алонсо "Реал"даги фаолиятини баҳолашни истамади  0 20:36Фергюсон МЮнинг соврин ютиши учун қанча вақт кетишини айтди  3

Превью. "Андижон" - "Қўқон-1912" News

Превью. "Андижон" - "Қўқон-1912"

Олий лиганинг 19-туридан ўрин олган водий дербиси Андижонда "Андижон" ва "Қўқон-1912" ўртасида бўлиб ўтади.

«Андижон» (Андижон) – «Қўқон-1912» (Қўқон)
22 август 2015. Андижон. "Соғлом Авлод" стадиони. 17:00
Ҳакамлар: Б. Намозов (Тошкент). С. Шоюсупов (Тошкент), А. Калинин (Қарши), Д. Каримов (Тошкент)
Назоратчи: Д. Роман (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Р. Черников.

“Андижон” ва “Қўқон-1912” олий лигада жами 19 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Андижон”нинг устунлигини кўрсатмоқда. “Бургутлар” 9та ўйинда ғолиб бўлишган. 5та ўйинда дуранг қайд этилган. 5 учрашувда эса “Қўқон-1912” зафар қучган. Тўплар нисбатида ҳам “Андижон” олдинда – 40:29. Ўзаро ўйинларда “Андижон” 32 очкони, “Қўқон-1912” эса 19 очкони  қўлга киритган.

“Қўқон-1912”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 5:1 га тенг. “Андижон”да бу кўрсаткич 6:0 бўлиб турибди.

Қўқонда бўлиб ўтган баҳсда дуранг қайд этилган. Ўшанда томонлар ҳар қанча ҳаракат қилишмасин рақиб дарвозасига йўл топа олишмаганди.

Андижонда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
02.08.2003 «Андижон» - «Қўқон-1912» 1:0
16.11.2002 «Андижон» - «Қўқон-1912» 5:3
26.10.2000 «Андижон» - «Қўқон-1912» 6:2
28.08.1999 «Андижон» - «Қўқон-1912» 2:0
25.10.1998 «Андижон» - «Қўқон-1912» 3:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бу жамоалар Андижонда 9та ўйин ўтказишган. Шу ўйинлардан 8тасида мезбонлар ғолиб бўлишган. Фақат бир марта (1992 йил) “Қўқон-1912” сафарда дуранг ўйнаган. Кетма-кет етти учрашувдан буён “бургутлар” ўз уйида фақат ғалаба қозонишмоқда.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика