Latest news

20:05​Суперлига. "Нефтчи" - ОКМК 1:0 (матнли трансляция)  34 19:59АПЛ. "Тоттенхэм" ўз майдонида "Астон Вилла"га ютқазди  0 19:45Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0 19:21АПЛ. "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблари маълум!  15 19:16Мутахассис фикри: Катанец ёрдамчилари билан боғлиқ вазият ҳақида тўлиқ изоҳ  3 18:50Янгича офсайд қоидаси Жаҳон чемпионатигача тасдиқланиши ва амалиётга татбиқ қилиниши мумкин  5 18:20Де Дзерби: "Гринвуд дунёнинг энг яхши футболчиларидан бирига айланиши мумкин"  6 17:57Суперлига. "Пахтакор" иккита пенальти тепилган ўйинда бир киши кам "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди  64 17:35А Серия. "Ювентус" мавсумдаги илк мағлубиятини "Комо"дан қабул қилиб олди  8 16:50Симеоне ВАР ҳақида: "Уч киши ҳаммамиз кўриб турган нарсага қарама-қарши қарор қабул қилмоқда"  5 15:46Ўринбоев қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди  4 14:40"Челси" аргентиналик ҳужумчини сотиб олмоқчи  2 13:51Поттер Швеция терма жамоаси билан оғзаки келишувга эришди  1 12:40Вадим Абрамов: "Байрамга мухлисларга совға улашмасак бўлмасди"  3 12:25Александр Хомяков: "Ўзимиз хоҳлагандек ҳужумда ўйнай олмадик"  5

Превью. "Андижон" - "Қизилқум" News

Превью. "Андижон" - "Қизилқум"

Олий лиганинг 21-турида "Андижон" клуби ўз мухлислари қаршисида "Қизилқум"ни қабул қилади.

«Андижон» (Андижон) – «Қизилқум» (Навоий)
12 сентябрь 2015. Андижон. "Соғлом Авлод" стадиони. 17:00
Ҳакамлар: В. Цейтлин (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), Р. Нўъмонов (Тошкент), А. Рубаков (Тошкент)
Назоратчи: Г. Каримов (Тошкент).

“Андижон” ва “Қизилқум” олий лигада жами 27 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Қизилқум”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Навоийликлар 14 та ўйинда ғолиб бўлишган. 2та ўйинда дуранг қайд этилган. 11 учрашувда эса “Андижон” зафар қучган. Тўплар нисбатида ҳам “Қизилқум” олдинда - 46:38. Ўзаро ўйинларда “Қизилқум” 44 очкони, “Андижон” эса 35 очкони  қўлга киритган.

“Қизилқум”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 6:2 га тенг. “Андижон”да бу кўрсаткич 5:1 бўлиб турибди.

6-турда Навоийда бўлиб ўтган учрашув тақдирини битта гол ҳал қилганди. Иккинчи бўлим бошида Андрей Деркач “Андижон” дарвозасига тўп киритганди – 1:0.

Андижонда ўтган сўнгги беш учрашув:
09.08.2014 «Андижон» - «Қизилқум» 2:0
26.08.2012 «Андижон» - «Қизилқум» 5:1
10.06.2011 «Андижон» - «Қизилқум» 3:0
26.08.2010 «Андижон» - «Қизилқум» 2:1
02.05.2009 «Андижон» - «Қизилқум» 2:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Андижон” ўз майдонида “Қизилқум”ни 10 бор мағлуб этган. Битта учрашувда дуранг қайд этилган. Қолган 2 учрашувда Навоий клуби сафарда ғалабага эришган. Водийда ўтган охирги 8та ўйинда “бургутлар” 8 бор зафар қучишган.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика