Latest news

10:40Расмус Хойлунднинг "Наполи"даги келажаги маълум  0 10:12Спалеттининг "Ювентус"даги келажаги маълум  0 09:43"Ливерпуль" "Реал"дан икки ўйинчини 120 миллион еврога сотиб олиши мумкин — TEAMtalk   1 09:15Моддий манфат йўлида EЧЛ 25 йиллик ҳамкорликдан сўнг "Adidas" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  1 08:46"Агар очколарни йўқотсак, ҳамма нарса тугайди". Гвардиола — "Вест Хэм"га қарши ўйин ҳақида  2 08:20Португалия терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун меҳмон либослари суратлари пайдо бўлди  3 07:52Осиё кубоги. Бугун аёллар терма жамоамиз ЖЧ йўлланмасини қўлга киритишлари мумкин  7 05:53Ироқ чемпионати. Темировнинг бенефисига айланиб кетган баҳсда "Арбил" навбатдаги ғалабасини қўлга киритди  9 01:214 йўқотиш ҳақида Тудор: "Бунинг учун ҳам йиғлаш, ҳам курашиш керак"  5 00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  6 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  6 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  20 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  2 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  6

"PremiosLaLiga" маросими ҳақида батафсил News

"PremiosLaLiga" маросими ҳақида батафсил

Кеча спортчи, санъаткор ва арбоблар Испаниянинг ўтган мавсумдаги энг яхшиларини аниқлаш маросимида йиғилишди.

Примеро ва Сегунданинг 2014/15 мавсумдаги энг яхшиларни тақдирлаш маросими Барселона Форумлари саройида бўлиб ўтди. Ҳеч ким тадбирни ўтказиб юборишни истамади. 1000дан ортиқ меҳмонлар тақдирлаш маросимида иштирок этди. Спортчи, актёр, қўшиқчи ва бошқа машҳур инсонлар қизил йўлакчада кутиб олинди. Барча меҳмонлар йиғилганидан сўнг ташкилотчилар тадбирни бошлашди. Тақдирлаш маросими дунёнинг 130дан ортиқ мамлакатида тўғридан-тўғри эфирда кўрсатилди.

Энг яхшиларни аниқлаш тадбирида қизиқчи Лев Гарлем ва актриса Элиза Моулия бошловчилик қилишди ва улар 14 номинация бўйича футболчи ва мураббийларга ўз совринини топширишди.




Ла Лига совриндорлари:


- Энг яхши дарвозабон: Клаудио Браво ("Барселона")


- Энг яхши ҳимоячи: Серхио Рамос ("Реал")


- Энг яхши ярим ҳимоячи: Хамес Родригес ("Реал")


- Энг яхши ҳужумчи: Лионель Месси ("Барселона")


- Энг яхши мураббий: Луис Энрике Мартинес ("Барселона"). Мураббий келмаганлиги туфайли совринни "Барселона" вице-президенти Хорди Местре олди


- Энг яхши футболчи: Лионель Месси ("Барселона")


- Энг яхши америкалик футболчи: Неймар ("Барселона")


- Энг яхши африкалик футболчи: Софьян Фегули ("Валенсия"). Фегули маросимга кела олмаганлиги туфайли совринни унинг жамоадоши Дани Парехо олди


- Мухлислар эътирофи: Криштиану Роналду ("Реал"). Рамос совринни Роналдуга бериб қўйишини айтди ва совринни ўзи олди.

Сегунда совриндорлари:


- Энг яхши дарвозабон: Иван Куэльяр ("Спортинг" Хихон)


- Энг яхши ҳимоячи: Бернардо Эспиноса ("Спортинг" Хихон)


- Энг яхши ярим ҳимоячи: Оскар Гонсалес ("Вальядолид")


- Энг яхши ҳужумчи: Рубен Кастро ("Бетис"). Кастронинг ўрнига совринни Пепе Мель олди.


- Энг яхши мураббий: Пабло Мачин ("Жирона")

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика