Latest news

19:50Санчо фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  0 19:40Суперлига. "Андижон" – "Навбаҳор" 0:0 (матнли трансляция)  18 19:38Суперлига. "Шўртан" – "Қўқон-1912". Таркиблар маълум  0 19:30Про лига. "Арал" "Жайхун"га қарши ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  0 19:21Саудия Арабистони клуби Мбаппе учун "космик" сумма тўлашга тайёр  3 18:40Доннарумма ПСЖнинг УEФА Суперкубоги учун қайдномасидан тушиб қолди  1 17:38"Қўқон-1912" 8 йиллик танаффусдан сўнг Ғузорда ғалаба қозона оладими?  0 17:31Суперлига. ОКМК - "Қизилқум" (матнли трансляция) 0:0   3 17:00Суперлига. "Навбаҳор" кетма-кет 4 ўйиндан бери "Андижон"ни ютолмаяпти  1 16:39АПЛ клублари А Серия клубларига қараганда 500 баравар кўп (!) пул сарфлади  7 16:12Испания футбол федерацияси "Барселона" АҚШда ўйин ташкил этишига рози. Энди УЕФАнинг рухсати керак  3 15:44Мали U-17 Ўзбекистон U-16 терма жамоаси дарвозасини 5 марта ишғол қилди  21 15:32Рустам Акрамов хотирасига бағишланган мусобақа бўлиб ўтди  0 15:18ОФК Чақирув Лигаси саралаши. "Фальконс" "Тайчун"дан устун келди, ўзбекистонлик ҳужумчидан дубль!  1 14:50"Сўғдиёна"да синовли саҳифалар старти — Иван Бошковични олдинда нималар кутяпти? У ёзда жамоани кучайтира олдими?  3

Премьер-лиганинг тур шарҳи (+EPLManager) News

Премьер-лиганинг тур шарҳи (+EPLManager)

Tags :  Eplmanager
Англия чемпионатининг бу мавсумдаги энг ёрқин турларидан бири якунига етди.

6-тур ўйинлари "Манчестер Юнайтед" - "Лестер Сити" ўйинидан бошланди (4:1). Мухлислар ва ОАВ томонидан жиддий танқид қилинаётган МЮ амалдаги чемпион билан баҳсда ўзига келди. Учрашувнинг асосий воқеаси - Погбанинг биринчи голи.

Юрген Клопп қўл остидаги "Ливерпуль" жуда яхши формада. Мерсисайдлар шанба куни "Халл"ни йирик ҳисобда мағлуб этишди (5:1). Лаллана, Мане ва Коутиньо биттадан гол уришди, Милнер эса икки пенальтини муваффақиятли амалга ошириб, дубль қайд этди. Меҳмонлар сафида ягона голга Мейлер муаллифлик қилди. "Ливерпуль" чемпионлик учун яна даъвогарми?

Чемпионат етакчиси "Манчестер Сити" "Суонси" меҳмони бўлди ва "оқ қушлар"ни 3:1 ҳисобида таслим этди. Пеп Гвардиола жамоаси ҳозирча 100% лик натижа кўрсатаётган ягона клуб. Серхио Агуэро иккита гол урди, Кевин Де Брюйне эса 2 та голли пас берди.


"Тоттенхэм" 2:1 ҳисобида "Мидлсбро"ни мағлубиятга учратди. Сон Хён Миннинг дубли Маурисио Почеттино жамоасига уч очко келтирди. "Саутгемптон" муваффақиятсизликка учраётган "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда таслим этди (3:0). "Сандерленд" ва "Кристал Пэлас" голлар шоусини уюштиришди (2:3). Дефонинг дубли жамоани мағлубиятдан қутқара олмади.

"Сток Сити" ва "Вест Бромвич" очколарни бўлишиб олишди (1:1), "Бёрнли" эса уйда "Уотфорд"ни мағлуб этди. Лондон дербисида "Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Арсен Венгер шогирдлари Конте жамоаси дарвозасига жавобсиз 3 та гол урди.

Galaxy лигадаги энг кўп очко тўплаган фойдаланувчи - amirul42208 жамоаси эгаси бўлди. У 13 очко ишлаган Адам Лалланани суперсардор этиб тайинлади (39 очко).


Айни дамда Galaxy лигада ўзбекистонлик Real 0620 номли жамоа эгаси турнир жадвалининг биринчи поғонасини эгаллаб турибди (170 очко). Кейинги ўринларни Oplet (Индонезия) ва Ruurur (Ўзбекистон) жамоалари эгаллаб турибди.


Турнинг энг яхши футболчилари:


1. Adam Lallana (LIV) 13 points

2. Philippe Coutinho (LIV) 13 points

3. Michael Keane (BRN) 12 points

4. Son Heung-Min (TOT) 12 points

5. James Milner (LIV) 11 points


Энг кўп супер-сардор этиб тайинланган 5 футболчи:


1. Zlatan Ibrahimovic

2. Kevin De Bruyne

3. Sergio Aguero

4. Diego Costa

5. Raheem Sterling

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика