Latest news

10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  3 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  2 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  8 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  8 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  33 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0

Предраг Роган: "Қизил карточка режаларимизни ўзгартириб юборди. Биз яхши тайёргарлик кўргандик" News

Предраг Роган: "Қизил карточка режаларимизни ўзгартириб юборди. Биз яхши тайёргарлик кўргандик"

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Динамо" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Предраг Роган фикрларини билдириб ўтди.

"Илк навбатда "Бунёдкор"ни ғалаба билан табриклайман. Ўйинда кўп хато қилдик. Футболчимиз ўша вазиятда нима учун бундай қилди, билмадим. Хотиржам бўлиш керак эди.

Иккинчи таймда ҳам прессингда ўйнашга ҳаракат қилдик. Қизил карточка режаларимизни ўзгартириб юборди. Бир киши кам бўлиб прессинг уюштириш қийин эди. Биз аввалги бвҳсларда ҳам шу тарзда ўйин намойиш этгандик. Жамоа бироз ёш, уларга мослашиб кетиш учун бироз вақт керак. 

Ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юборгач, устунликни рақибга бериб қўйдик. Бу ҳақда шогирдларимга ҳам айтиб ўтдим. Майдонда баъзи фикрларимни уларга етказишда муаммога дуч келмоқдаман. Болаларга хотиржамлик етишмаяпти. Футболчилар ҳиссиётга берилиб кетишди. Ҳали бу жиҳат устида ҳам кўп ишлашимиз керак. "Бунёдкор"га қарши яхши тайёргарлик кўргандик, уларда кучли футболчилар бор. Биз уларга қарши прессинг билан ўйнамоқчи эдик.  

Ҳакамлар ҳақида ҳеч нарса деёлмайман. ВАР футбол адолатли бўлиши учун ёрдам бермоқда. Ҳакамга эътирозим йўқ, балки ўз футболчиларимдан кўнглим тўлмади. Ҳакамларнинг ишини баҳолаш менинг вазифам эмас. 

"Динамо" мухлисларига ҳам раҳмат айтмоқчиман. Улар чинакам томошабин эканлигига шубҳам йўқ, биз билан Жиззахга ҳам, Тошкентга ҳам узоқ йўл босиб келиб, жамоани қўллаб-қувватлашди", - деди Роган.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика