Latest news

19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  0 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  21 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  2 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  5 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  20 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  3 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  4 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  65 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  2 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  1

Предраг Роган: "Ўз майдонимизда "Пахтакор"га мардонавор қаршилик кўрсатиб, Самарқанд аҳлини хурсанд қилиш учун боримизни берамиз" News

Предраг Роган: "Ўз майдонимизда "Пахтакор"га мардонавор қаршилик кўрсатиб, Самарқанд аҳлини хурсанд қилиш учун боримизни берамиз"

"Динамо" бош мураббийи Предраг Рога "Пахтакор"га қарши Ўзбекистон Суперлигаси 1-тур доирасидаги ўйин ҳақида гапирди.

«Очиғини айтсам, қуръа ҳақида ўйлаганим ҳам йўқ. Сабаби, биз мавсум давомида эртами ё кеч барибир барча жамоалар билан уйда ва сафарда ўйнашимиз лозим.

Барча рақибларимиз билан қайси турда ўйнашимиз аниқ бўлди. Илк турда ўз майдонимизда мамлакатнинг амалдаги чемпионига қарши майдонга тушиш биз учун катта шараф. Биз мезбон сифатида ўз майдонимизда «Пахтакор»га мардонавор қаршилик кўрсатиб, мавсумни юқори кайфиятда бошлаш ва Самарқанд аҳлини хурсанд қилиш учун боримизни берамиз. 

Фурсатдан фойдаланиб, самарқандлик барча мухлисларни «Пахтакор»га қарши учрашувга таклиф этиб, биз яратаётган янги жамоани қўллаб-қувватлашингизни, футболчилар эса «Динамо» шарафини муносиб ҳимоя қилиш учун бор куч ва имкониятларини ишга солишади. Ғалабаларга мухлислар билан бирга эришамиз. Олға, «Динамо»!», - дейди клуб бош мураббийи сербиялик Предраг Роган.

Маълумот учун, Суперлига 1-тури доирасидаги «Динамо» - «Пахтакор» учрашуви 2-5 март оралиғида ўтади. 

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика