Предраг Роган: "2 очко йўқотдик"
30 apr 2022 21:44
News
Предраг Роган: "2 очко йўқотдик"
- Ўйин ҳақида
- Йигитлар билан фахрланаман. Улар муносиб ўйин кўрсатишди. Дастлабки 15 дақиқада ўзимиз хоҳлагандай ўйнай олмадик ва хатолар қилдик.
Шокир Йўлдошев қулай имкониятдан фойдалана олмади. Ҳар 4 кунда битта ўйин ўтказмоқдамиз.
Ўтган ўйин – тарих, кейингиси – келажак.
- Демак, сиз натижадан қониқмадингиз. 2 очко йўқотдик деб ўйлайсизми?
- Ҳа, биз 2 очко йўқотдик. Биз 3 очко олишни истагандик.
Бизда бир нечта ўйинчилар жароҳат олишган. Жумладан – Чумак, Раҳматов, Шарипов. Захирамизда ўринбосарлар таркибидан футболчиларни жалб қилганмиз.
- Босниялик ҳужумчи Александар Глишич билан шартнома бекор қилингани нима билан боғлиқ?
- Глишич ҳозир жамоамиз аъзоси эмас. Буни муҳокама қилишдан фойда йўқ.
- Кубокдаги "Нефтчи" ва Суперлигадаги "Нефтчи" ўртасида қандайдир фарқ сездингизми?
- Рақиб биз каби ўйнади. "Нефтчи" тажрибали футболчилардан иборат жамоа. Биз бугун 2 очко йўқотдик деб ўйлайман. Аммо яна бир бор айтиб ўтаман, йигитларимиз астойдил курашишди, бу учун уларга раҳмат.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Comments