Latest news

08:12Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  9 07:45Sofascore. Финални энг ёмон ўйинчиси ким бўлди?  1 07:17Европа лигаси. Финалнинг учрашувнинг "man of the match"и маълум  11 01:59"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилиб, Европа лигасида ғолиб чиқди! Энди лондонликларда ҳам соврин бор!  95 01:58"Сирдарё ФА" бош мураббийи Аббос Махсталиев: "Мақсадимиз – академия ёшларига имконият бериш"  4 00:44"Локомотив" "Бунёдкор"ни мағлуб қилса ҳам гуруҳда қолиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:37Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду 935-голини урди  8 00:32Эндрик жароҳати туфайли Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади  1 00:05Илёс Зейтуллаев: "Футболда ғалабадан кўра, мағлубият кўпроқ сабоқ беради"   0 23:35Кейн Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди  2 23:05Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"  0 22:38Расман: Флик "Барселона" билан шартномасини узайтирди  3 22:09Никола Лазаревич: "Бугунги ўйинда футболчиларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди"  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир жамоага ҳурмат билан қараймиз"  0 21:24Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичининг барча иштирокчилари аниқ. Қуръа қачон ўтказилади?  5

«Правда Востока» Темур Кападзе PRO мураббийлик лицензияси учун ўқиётгани ҳақида ёзди News

«Правда Востока» Темур Кападзе PRO мураббийлик лицензияси учун ўқиётгани ҳақида ёзди

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси муассислигида чоп этиладиган «Правда Востока» ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий газетаси Тошкентда давом этаётган PRO лицензияси учун мураббийлик курслари ҳақида хабар берди.

Газетанинг 28 ноябрь, пайшанба сонида берилган хабарда таъкидланишича, «ҳатто чет эл мамлакатлари олий лигаларидаги жамоаларга ҳам устозлик қилиш имконини берадиган» курсларда «Пахтакор» устози Мурод Исмоилов, ёш мураббийлар Бахтиёр Ашурматов («Гулистон»), Даврон Файзиев («Сўғдиёна»), миллий терма жамоа бош мураббийи ёрдамчиси Шуҳрат Мақсудов ва республика ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиев бор.

«Эътиборли томони, тингловчилар орасида ҳаракатдаги ўйинчи – ярим ҳимоячи Темур Кападзе ҳам бўлиб, афтидан, мураббийлик соҳасига ҳозирдан тайёргарлик кўришга қарор қилган», – дейилади «Правда Востока» хабарида.

Қайд этиш жоиз, Тошкентда давом этаётган ва якуний имтиҳонлари 14 апрель куни бўлиб ўтадиган PRO лицензияси учун мураббийлик курсларида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Қозоғистоннинг «Актобе» клуби ярим ҳимоячиси Темур Кападзе иштирок этаётгани йўқ. 18 ноябрдан бошланган курсларда футболчининг отаси – «Қўқон-1912» жамоаси мураббийи Тоҳир Кападзе ўқимоқда.

Championat.asia интернет-нашрининг ёзишича, аввалроқ, 22 ноябрь куни Қозоғистоннинг Sports.Kz портали «Темур Кападзе Тошкентда PRO лицензияси учун ўқимоқда», – деган маънода хабар чоп этган. Бироқ, интернет-нашрнинг қайд этишича, PRO учун ўқишдан аввал, «A» тоифасидаги лицензия эгасига айланиш керак, «А»ни қўлга киритиш учун дастлаб «C» ва «В» лицензиялари учун ўқиш керак.

Қайд этиш жоиз, мураббийлик курсларида жами 14 нафар мутахассис ўқиётган бўлиб, улар орасида Сербия, Россия ва Сингапур вакиллари ҳам бор.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика