Latest news

09:25А Сериянинг энг кўп ойлик олувчи футболчиси "Бавария"га текинга ўтиши мумкин  0 08:58"Монако" янги бош мураббийини эълон қилди  0 08:30Ҳайдаров шогирдлари бугун Қозоғистонга қарши майдонга тушади  5 08:02ЖЧ-2026 саралаш. Осиё қитъасида иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди  8 07:35Мессининг бенефисига айланган баҳсда "Интер" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  10 02:07ЖЧ саралаши. Испания, Италия, Португалияда ғалаба ва бошқа натижалар  7 00:25"Бавария" Гнабри бўйича қарор қабул қилди  0 23:16"Барселона" 17 ёшли франциялик иқтидорга қизиқмоқда  1 22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  5 21:484 та гол урилган Ўзбекистон U-17 ва Туркия U-17 ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4 21:30Рафаэль Бенитес АПЛга қайтиши мумкин  4 20:25"Байер" футболчиси Ҳалил Коч: "Ўзбекистон кучли ва курашувчан жамоа экан"  16 19:51Садриддин Ҳасанов: "Бу ўйинда биз мураббийларнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  1 19:33Нурбек Сарсенбаев: "Бизга кучли рақиблар керак. Чунки жаҳон чемпионатидаги рақиблар бундан-да кучлироқ бўлишади"  7 19:20Ямал дербига қадар тикланмайди  10

Поттер: "Ёқимсиз ҳиссиётлар" News

Поттер: "Ёқимсиз ҳиссиётлар"

"Челси" бош мураббийи Грэм Поттернинг фикрига кўра, жамоаси "Эвертон"ни мағлуб этишга лойиқ эди.

Лондонликлар сўнгги дақиқада гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди.

"Ўйлаган кўплаб ишларимизни амалга ошира олдик, бироқ ўтказиб юборилган голлар дилни хира қилмоқда. Уч очко олиш учун етарли даражада чиройли ўйин кўрсатдик деб ўйлайман. Аммо яхши ҳимоялана олмасанг, натижага ҳам эришиб бўлмайди.

Стандартлардан кейин тўп учун курашларда мағлуб бўляпмиз, бундай ҳолатларда рақиблар хавфли вазият яратишади. "Эвертон"га ҳам тан бериш керак. Улар вазиятлардан гол уришда яхши бўлишди, бироқ аслида биз яхшироқ бўлишимиз керак эди.

Биз ҳужум қилаётган вақтда уларнинг ҳимояси сочилиб кетди. Лекин биз ҳимояланишимиз керак бўлган вақтда улар стандартлар орқали катта бўшлиқлар яратиб олишди, биз эса ундай қила олмадик.

Феликс фаол ўйнади, Хавертц ва Пулишич яхши ҳаракат қилишди, Чиллуэлл ва Жеймс етарли даражада кенгроқ очилишди. Энцо ва Ковчич ярим ҳимояда ишончли ҳаракат қилишди. Барчамиз хафамиз, уч очко олишни истагандик.

Канте захирада қолди, у ўйинларга тушишга тайёр. Аслида унинг майдонда бўлиши биз учун фойдали эди, бироқ бундай оғир ўйинда майдонга тушириш қийин бўларди", - деди Поттер.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика