Latest news

21:13Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр  4 20:59Алонсо "Реал"даги фаолиятини баҳолашни истамади  0 20:36Фергюсон МЮнинг соврин ютиши учун қанча вақт кетишини айтди  0 20:16Виктор Фонт: "Лапорта кўп гапиради, лекин кам иш қилади. Мен қайтсам, Мессини клуб билан боғлайман"  5 19:41Исак Швецияда 2025 йилнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 18:59Футзал. Ўзбекистон Россияга қарши ўйинда даҳшатли камбэк қайд этиб, ғалабага эришди  14 18:47Азиз Амонов — "Динамо" футболчиси  12 18:25"Арсенал" мухлислари учун хушхабар  0 17:39"Насаф": Шароф Муҳитдинов билан шартнома узайтирилди  1 16:46Филипе Луис Европа клубини бошқармоқчи  7 16:06"Ливерпул" Бразилиянинг ёш иқтидорларидан бирини нишонга олди  1 14:5241 ёшли Тьяго Силва эркин агентга айланди  1 13:58Рауф Инилеев: "Мундиал арафасида ҳеч ким жароҳат олмаслиги муҳим, чунки захирамизда бошқа Шомуродов, Юсупов ва Ҳусанов йўқ"  16 13:55Пауло Дибала энди "Рома"га керак эмас  4 13:22“Рома” Мадрид клуби ўйинчисини қишда ўзига жалб қилмоқчи  0

Поттер: "Челси" "Арсенал"га қарши сифатсиз ўйин ўтказди" News

Поттер: "Челси" "Арсенал"га қарши сифатсиз ўйин ўтказди"

"Челси" бош мураббийи Грэм Поттер "Арсенал"дан учралган мағлубиятдан сўнг (0:1) фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биз рақибларимиз кучига тўғри баҳо беришимиз керак – ҳозир ажойиб формада бўлган, ўзига ишонган жамоа билан ўйнадик. Футболчиларимиз майдонда борларини беришди. Жарима майдончаси ичида хавфли вазиятларга эга бўлдик, аммо уларни голга айлантира олмадик. "Арсенал" бу уч очкога муносиб эди. Гол ўтказиб юборганимиз хафа қилди, лекин бутун ўйинни баҳолайдиган бўлсак, натижа бўйича ҳеч қандай даъво қила олмаймиз.

Биз бу учрашувга дербидек ёндашдик ва ўйинни ўз фойдамизга оғдиришга ҳаракат қилдик, аммо сифат етишмади. Ўтказиб юборилган голни қойилмақом деб аташ қийин, одатда бундай вазиятларда маҳорат билан ҳимояланамиз. Биз эркин ҳаракат қилишда қийналдик. Ҳозир энг яхши формада эмасмиз ва "Арсенал" ғалаба қозонишга лойиқ эди. Буни қабул қилишимиз ва ўйинимизни яхшилаш учун мотивация сифатида фойдаланишимиз керак", – деди Поттер.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика