Португалия ТЖ устози: “Роналдунинг орзуси ЖЧ-2022да ғолиб чиқиш”
16 mar 2021 20:10
News
Португалия ТЖ устози: “Роналдунинг орзуси ЖЧ-2022да ғолиб чиқиш”
Фернанду Сантуш “Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳақида гапирди.
“Криштиану ақлбовар қилмас даражада тайёр ҳолатда. Бунинг сабаби эса у бошқалардан кўра кўп ёки кам гол урганида эмас. У терма жамоадаги иштироки давомида ўйинларда борини беради. Ишончим комилки, у сафимизга аввалги иштиёқ билан келади, шахсий мақсадларни кўзламаган ҳолда жамоага қўйилган вазифаларни бажариш учун курашади.
Биламан, унинг катта орзуси – Жаҳон чемпионати саралашида қатнашиб, унга йўл олиш ва мусобақада ғолиб чиқиш. Бу энг олий мақсаддир, қолганлари эса терма жамоага таалуқли эмас”, дейди Сантуш.
Link :
Source : A Bola
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Comments