Latest news

01:21МЮ янги устози: "Манчестер Сити" - дунёнинг энг яхши жамоаси, Гвардиола эса энг яхши мураббий"  0 01:01ЭЛИТ ОЧЛ. Неймар яна жароҳат олди, "Ал Ҳилол" йирик ғалабага эришди  2 00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  6 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  3 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  5 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8

Португалия дуранг қайд этишидаги асосий 3 омил News

Португалия дуранг қайд этишидаги асосий 3 омил

Кеча ЖЧ-2018нинг 1-тури марказий учрашуви бўлиб ўтди.

Даҳшатли ўтган учрашув қай тарзда якун топганини яхши биласиз. Ўйин ўз мақомига мос даражада ўтди. Айрим вазиятларда Испания, баъзи ҳолатларда Португалиянинг устунлиги сезилди. Муҳими икки томон ҳам илк турданоқ қандай даражадаги футболчи эканлигини кўрсата олди. Хўш, қандай сабаблар эвазига португалияликлар рақиби билан дуранг натижани қайд этди?

3. ДАВИД ДЕ ХЕАНИНГ ОМАДСИЗ КУНИ

Кечаги кун Давидники бўлмади. Испаниялик посбон Португалияга қарши учрашувда сейв амалга ошира олмади. Етмаганига ўз хатоси эвазига гол қўйиб юборди. Албатта, барча хато қилади, иш бор жойда камчилик ҳам бўлади. Ҳеч ким мукаммал эмас.

Биринчи бўлим охирида Роналдунинг берган зарбасини Давид қайтара олмади. Де Хеа қандай даражадаги дарвозабон эканлигини яхши биласиз. Премьер-лигада у ўзининг савиясини барчага кўрсатиб бўлган. Балки у кейинги учрашувларда ўзини кўрсата олар...

Бир вақтлар Де Хеа Испания термасида ўзини бегонадек ҳис қилишини, мухлислар унга бошқача нигоҳ билан қарашини айтганди. Йўқ, бу жаҳон чемпионати, бундай турнирда посбонлар бундай хато қилмаслиги керак. Ҳимоячи хато қилса ҳам унинг ортидан буни тўғрилайдиган футболчилар пайдо бўлади. Бироқ дарвозабоннинг ҳар бир хатоси натижага таъсир қилмасдан қолмайди. Кичик деталь эса ҳар доим катта муаммоларга сабаб бўлади. У Роналдунинг зарбасида қўлини тўғри қўя олмади, аслида бу кичик муаммо. Бироқ, шу туфайли Португалия ҳисобда олдинга чиқиб олди.

Де Хеа АПЛга келиб, "Манчестер Юнайтед"даги дебют учрашувида ҳам шунга ўхшаш хато қилганди. ЖЧдаги илк учрашувида ҳам шундай бўлмоқда. Бу ҳаяжондан бўлса керак.

2. ПОРТУГАЛИЯНИНГ ҚАРШИ ҲУЖУМГА АСОСЛАНГАН ТАКТИКАСИ

Португалия сўнгги йилларда бир неча аспектларда анчагина ўсди. Олдинлари терма турнирларнинг совринларига даъво қилмасди.

Сантуш Португалия "рулини" ўз бошқарувига олганидан кейин барчаси ўзгариб кетди. Унда ўзгача ўйин услуби борлигини барча яхши билади. Кечагиа учрашувда Португалия рақиб дарвозаси томон 3 марта аниқ зарба берди ва 3 гол киритди: бири пенальтидан, бири дарвозабон хатосидан, бири фантастик жарима зарбасидан.

Португалия 4-4-2 схемасидан ажойиб тарзда фойдаланмоқда. Сантуш шогирдлари ўйинда Испанияга ташаббусни топширди ва ўзлари қарши ҳужумда ҳаракат қилишди. Ҳимоя ва ярим ҳимоя бу йўлда анчагина ишлаган кўринади. Жамоа рақибдан тўпни олиб қўйиш, прессингда ҳам яхши ишлади. Испанияга қарши учрашувда Португалия шундай услубдан фойдаланди. Бу эса самара келтирди. Муҳими жамоа мағлуб бўлмади.

1. СУПЕР РОНАЛДУ

Ким Роналду Испания термасига учта гол уришини кутганди? У ўйин тугашига 2 дақиқа қолганида ажойиб зарбаси билан термасини мағлубиятдан қутқариб қолди.

Пенальти бор эди, бунга ҳеч ким эътироз билдирмайди. "Реал"даги жамоадоши Начо Роналдунинг финтига учди ва уни йиқитди. Роналду 33 ёшга кирган бўлса ҳам, у юқори даражадаги жисмоний ҳолатда. Унинг финтлари, алдаб ўтишлари, пасларини кўрган инсон футбол фахрийси ёшига кирмоқда деб ҳам ўйламайди.

Қизиғи, Роналду ЖЧдаги ва ўз фаолиятидаги эллик биринчи хет-трикини қайд этди.

Миржалол Норматов таржимаси

Rating: +48   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика