Latest news

08:31Криштиану Роналду Португалиянинг Миллатлар лигаси финалидаги ғалабаси ҳақида фикр билдирди  0 08:03ЦСКАни бошқариш учун иккита номзод бор  0 07:35ПСЖ футболчиси Испания — Португалия учрашувида энг яхши бўлди  1 07:09Неъматилло Қуттибоев: "Арислан Юсупбаев ва Аъзамжон Алиевларда жароҳат бор"  0 02:47Португалия — УЕФА Миллатлар лигаси соҳиби! Португаллар финалда испанларни пенальтилар серияси орқали мағлуб этишди  152 00:51Забарний "Борнмут"га ПСЖга ўтмоқчи эканини айтди, ҳимоячи учун 70 млн евро талаб қилишмоқда  1 00:25"Манчестер Сити"нинг 70 млн евролик бўлажак трансфери тиббий кўрикдан ўтди  2 23:50Жоб Беллингемнинг янги клуби маълум  0 23:22"Байер" Вирцни 140 млн евро эвазига "Ливерпуль"га сотадими?  2 22:35Қатар терма жамоаси Тошкентга етиб келди  7 22:15Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон ва Россиянинг 21 ёшгача бўлган жамоалари ўртасидаги ўйинда 9 та гол урилди  44 22:10Ўзбекистон кубоги. "Динамо" 1/8 финалнинг илк ўйинида "Лочин"ни тор-мор этди  14 21:43Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:34Аарон Ремзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 21:10Абдулла Абдуллаев: "Энди янада юқори мақсадлар қўйиб, мундиалда яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз"  11

Польшалик тўпурар Левандовски ҳақида одамлар нима дейди? News

Польшалик тўпурар Левандовски ҳақида одамлар нима дейди?

Жаҳон чемпионатига борадиган ҳар бир жамоа ўз олдига юқори мақсадларни қўйиши бор гап.

Польша терма жамоаси ҳам бу йилги мундиалдан кўп нарса кутяпти. ЖЧ-2018 саралаш баҳсларини муваффақиятли ўтказган Польша ўз гуруҳида Сенегал, Япония ва Колумбияга қарши баҳс олиб боради. Жамоа ҳужумчиси Роберт Левандовски саралаш ўйинларида европалик футболчилар орасида энг кўп гол урган ҳужумчи бўлди. У 16та голи билан бу борада португалиялик Роналдуни ортда қолдирди.

Статистика бўйича ЖЧ саралаш ўйинларида Польша киритган голларнинг 64 фоизи айнан Левандовскига тегишли бўлди. Шу боис ҳам польшаликлар устози Адам Навалка "Бавария" ҳужумчисини жамоа учун ўта муҳим ҳужумчи деб атади. Хўш, Роберт қандай савиядаги футболчи? У шунчалик кучлими? ФИФА расми сайти бу ҳақда бир нечта кишига мурожаат қилди.

- "Мен ҳар доим уни ўзига хос ҳужумчи деб атаганман. У худди Златан Ибрагимовичга ўхшайди. Чунки иккаласи ҳам йўқ жойдан гол уради. Левандовски руҳан кучли ўйинчи. У тўпни шерикларидан қизғанмайди. У буюк футболчи". (Лео Беенхакер, Левандовскини терма жамоада илк бор ўйнатган мураббий)

- "Унда ҳужумчига керакли барча хислатлар мавжуд. У жисмонан кучли, ҳужумларни гол билан якунлай олади. У шунингдек, ярим ҳимояда ҳам ўйнай олади. У майдон марказидаёқ тўпни қабул қилиб чиройли ҳужум бошлаши мумкин. Тўп унинг ўртоғи". (Юрген Клопп, Левандовскини "Боруссия Д"га олиб келган мураббий)

- "У мен кўрган ҳужумчилар орасида энг профессионали. У ухлаётганида ҳам тушида футболни кўради. Шунингдек, 24 соат ишлашдан қочмайди. У ҳар доим ҳужумнинг энг қайноқ нуқтасида бўлади". (Пеп Гвардиола, Левандовскининг "Бавария"даги собиқ устози)

- "У жаҳондаги энг кучли ҳужумчи. Роберт ҳар доим ривожланиб боради. Уни тўхтатиб қолиш имконсиз. У шубҳасиз жамоамизнинг юраги". (Адам Навалка, Польша терма жамоаси бош мураббийи)

- "У ҳар қандай ҳолатда тўп кирита олади. Бу унинг энг катта устун томони". (Юпп Хайнкесс, "Бавария" бош мураббийи)

- "У нафақат ҳужумда ўйнаб гол уради, балки жамоавий ҳаракатларда ҳам ажралиб туради. Роберт "қўрқинчли" ҳужумчи ва у билан ўйнаш мароқли". (Арьен Роббен, "Бавария"даги жамоадоши)

- "Левандовски мен учун энг яхши ўрнак. Мен у майдонга тушган баҳсларни мунтазам кузатиб бораман. Ҳужумчи сифатида ундан кўп нарса ўрганганман". (Альваро Мората, "Челси" ҳужумчиси)

- "Левандовски 9-рақамли футболчилар орасида энг кучлиси. У тезкор. Унда техника ва ҳаракат баланд. Бош билан ўйнаши ҳам зўр. У иккала оёқда ҳам тўп кирита олади. У жарима майдончаси ичида тўпни кутиб ўтирмайди, балки ўзи ҳаракат қилади. У ҳар мавсум 25-30та гол уради". (Лотар Маттеус, собиқ футболчи)

- "Роберт Левандовски афсонавий Герд Мюллер билан бир хил даражада". (Карл-Хайнц Румменигге, "Бавария" клуби кенгаши раиси)

- "Унда ҳужумчига зарур бўлган барча сифатлар мавжуд". (Жованни Элбер, "Бавария" собиқ ҳужумчиси)

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика