Latest news

15:18Республика футбол академияси Про лигада қатнашади  1 15:02Ўзбекистонлик ҳакам аёллар ўртасидаги ЖЧ саралаш ўйинларини бошқариб боради  0 14:41Қишда Ўзбекистонга келган энг қиммат легионерлар  0 14:35"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди  3 14:07"Ливерпуль" универсал футболчиси билан музокараларда олдинга силжиди  0 13:40"Барселона" ярим ҳимоячиси билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи  0 13:13Расман: "Насаф" собиқ футболчиси "Хоразм"га ўтди  0 12:51Влахович Испанияга кўчиб ўтади  4 12:23Puma АПЛ учун янги тўпини тақдим этди  0 11:57Бектемир Абдуманнонов: "Ўзбекистон МТЖдан чақирув олиш ва "Динамо" билан камида битта соврин ютиш ниятидаман"  2 11:28ОЧЛ 2да ҳаммаси тугади: Марказий Осиёдан ҳеч ким қолмади  5 10:46"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" "Ювентус" футболчиси учун курашмоқчи  0 10:18Marca: ФИФА Винисиус ва Престианни воқеасидан кейин футболга янги қоида киритиши мумкин  11 09:49ФИФА Фаластинда футболни ривожлантириш учун катта миқдрода пул ажратади  7 09:21"Атлетико"нинг асосий юлдузи Жаҳон чемпионатидан кейин "Барселона"га ўтади  14

Поло, марафон, хоккей ва дартс усталари News

Поло, марафон, хоккей ва дартс усталари

Футболчиларнинг ҳаёти ва хаёли футболдан бир дақиқа ҳам узилмайди деб ўйласангиз, хато қиласиз.

Албатта, улар бутун ҳаётини футболга бағишламаган. Уларда футболдан бошқа хобби, қизиқадиган спорт турлари борлиги табиий. Ҳозир айнан футболдан бошқа спорт турларида ҳам яхши натижалар қайд эта олган бир нечта футбол юлдузини кўриб чиқамиз.

Габриэль Батистута – поло

Аргентиналик футболчи Батистута поло спорт турининг ашаддий мухлиси ҳисобланади. Профессионал футболчилик фаолиятини якунлагач, бу спорт турига янада кўпроқ эътибор қаратди, яъни ҳафтада 3-4 кунни поло учун сарфлади. Кейинроқ деярли профессионал даражага чиқди. Ҳатто унинг "Бока Хуниорс" поло жамоасига қабул қилиши ҳақидаги хабарлар ҳам тарқалганди. 

Бу йил 53 ёшни қарши олган собиқ футболчи айни дам полода ҳам "бутсаларини михга илган".

Арьен Роббен – марафон

Нидерландия футболи афсонаси, собиқ футболчи Арьен Роббен футболдан ташқари югуриш марафонларида қатнашишни ёқтиради. 

Ўтган йили фаолиятини якунлаган Роббен яқинда Роттердам шаҳрида бўлиб ўтган марафонда иштирок этиб, уни муваффақиятли якунлади. У 42 километрлик марафонда етакчидан 69 дақиқа ортда қолди. 

"Баъзилар мени аҳмоққа чиқарди, лекин мен ушбу спорт мухлисиман", – деди Роббен.

Петр Чех – хоккей

Асримизнинг энг яхши дарвозабонларидан бири Петр Чех муз хоккейи ишқибози! Собиқ футболчи фаолиятини тугатганидан сўнг "Челси"нинг спорт директори сифатида иш бошлади. 

Расмий ишлардан ортганида кўп вақтини хоккей таёғи ва шайба билан ўтказади. Яқинда Петрнинг "Гилфорд Феникс" хоккей жамаоси билан шартнома имзолагани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Чех яна севимли позициясида – дарвозабон ролида. 

"Баъзилар ишим ўзгарганини айтишяпти. Йўқ, ундай эмас. Болаликдан ўзим учун севимли деб билган спорт турим билан шуғулланиш ҳеч нарсага ҳалал бермайди", – деди Чех.

Фрэнк Лэмпард – дартс

Англия терма жамоаси собиқ футболчиси Фрэнк Лемпард нишонни пойлаш спорт турини ашаддий ихлосманди ҳисобланади. У бу тур билан тез тез шуғулланиб туради. 

"Жон Терри билан дартс бўйича мусобақалар уюштириб турардик. У ҳам жуда яхши ўйнайди", – деди "Челси" собиқ аъзоси. 

Лэмпард дартс бўйича жаҳон чемпионатида ҳам қатнашиб, яхши кўрсаткич қайд этгани билан мақтана олади.

Шуҳрат Ҳомидов тайёрлади

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика