Пол Скоулз: "Олтин тўп"? Мен хатто "Манчестер Юнайтед"нинг кийиниш хонасида ҳам энг яхши бўлмаганман"
17 jan 2015 13:16
News
Пол Скоулз: "Олтин тўп"? Мен хатто "Манчестер Юнайтед"нинг кийиниш хонасида ҳам энг яхши бўлмаганман"
Бунга жавобим оддий. Мен хатто "Манчестер Юнайтед" кийиниш хонасида ҳам энг яхши бўлмаганман. Ўзимни энг яхши деб аташ нотўғри бўлар эди.
"Юнайтед"да яхши футболчилар кўп эди ва менинг биринчи вазифам асосий таркибдан ўрин олиш бўлган. Кейин эса майдонда жамоага ёрдам бериш керак бўлган. Мени энг яхшилар сафига қўшишганми, йўқми, билмайман, аммо 22 йиллик фаолиятим давомида мен фақат кейинги учрашувда асосий таркибда майдонга чиқиш ҳақида ўйлаганман.
Ортга назар ташлайдиган бўлсак, "Юнайтед"да доимо кучли рақобат бўлган. 1991 йилда 2010 йилгача 10 нафар футболчимиз ПФА талқинига кўра "Йилнинг энг яхши футболчиси" номига сазовор бўлган. Гари Паллистер 1992 йилда бу совринни қўлга киритган, аммо клубнинг энг яхши футболчиси номига Брайан Макклейр эга чиққан. 2009 йилда ҳам худди шундай воқеа рўй берган, ПФА соврини Райан Гиггзга топширилган, клубда эса Неманья Видич энг яхши деб тан олинган. Менга келадиган бўлсак, камина 1993 йилда Жимми Мерфининг "Клубнинг энг яхши ёш футболчиси" совринини қўлга киритганман ва бу ютуқ 22 йиллик фаолиятимдаги ягонаси бўлиб қолган.
Ҳозирда футбол ўзгарганини тан олиш керак. Аввалари совринни учрашувдан олдинги машғулот пайти майдон четида топширишарди. Футболчи бу ютуқни олиб клуб фотографидан илтимос қилиб суратга тушарди ва кийиниш хонасига йўл оларди. Қўл сиқиш ва суратга чиқиш 30 сония бўлган. Ҳозир эса - Роналду ва Мессидан кейин учинчи ўринни олганингни билиш учун, галстук ёки капалак бўйинбоғ билан Цюрихга учишингга тўғри келади.
Comments