Latest news

02:49Қозоғистон термаси матбуот котиби: "Ўзбекистонга кўчиб кетаман"  9 02:34Одил Ҳамробеков: "Бу билан тўхтаб қолишни истамаймиз"  3 02:16Равшан Эрматов: "Бу ғалаба ўз-ўзидан келиб қолмади"  6 01:55Миллатлар лигаси. 9та гол урилган ўйинда Испания Францияни қийинчилик билан мағлуб қилди ва финалга йўл олди   44 01:41Осиёда яна катта байрам: Иордания ўз тарихида илк бор ЖЧда иштирок этади  9 01:21ЖЧ-2026 саралаши. Бизнинг гуруҳдаги барча масала ҳал бўлди  15 01:13Тимур Кападзе: "Бу ғалаба ҳаммамизники"  12 00:59Сречко Катанец: “Мен жуда қисқа гапираман…”   33 00:46Аббосбек Файзуллаев: "Ҳиссиётларни тасвирлаб бера олмайман"  11 00:35Ўткир Юсупов: "Бугун ота-онамнинг дуосини олиб, дарвозам даҳлсизлигини сақлаб қолишни ният қилиб тушгандим"  14 00:13Жанни Инфантино Ўзбекистонни жаҳон чемпионати йўлланмаси билан табриклади  25 23:52Тимур Кападзе: "Биринчи навбатда муҳтарам Президентимиз ва халқимизни ғалаба билан табриклайман"  43 23:45ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистонининг тақдири сўнгги турга қолди  7 23:30Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев футболчиларни табриклади  41 22:4534 йиллик орзу ушалди! Ўзбекистон ЖЧда!  622

Пол Мерсон: “Роналду туфайли Сульшернинг режалари ўзгариб кетди, Криштиану билан МЮ кучая олмади” News

Пол Мерсон: “Роналду туфайли Сульшернинг режалари ўзгариб кетди, Криштиану билан МЮ кучая олмади”

“Арсенал” собиқ форварди Пол Мерсон Оле-Гуннар Сульшернинг “Манчестер Юнайтед”дан истеъфога чиқарилганига муносабат билдирди.

“Сульшерга ачиндим. Мавсум бошида унинг режаси бор эди, ўтган мавсум эса “Манчестер Юнайтед” 2-ўринни эгаллади. У кўпдан бери Жейдон Санчони олиб келишни хоҳлаётганди, у келди, Кавани билан шартнома бир йилга узайтирилди.

Режа аниқ эди: Кавани ҳар икки ўйинда ўйнайди, Санчо қанотда, Рэшфорд бошқа томонда, Гринвуд захирадан тушади. Тезлик, куч, энергия, ёшлик, темп бор.

Мавсум бошланишидан олдин эса Сульшерга Роналду қўшиб берилди. Менимча, шу туфайли у бор режани ойнадан улоқтирди. Роналду билан “Манчестер Юнайтед” яхшиланмади.

Маълум бир услубда ўйнамай туриб, 29 учрашувдан иборат мағлубиятсиз серияни қайд этиб бўлмасди, бунинг учун навбатдаги қурол эса Санчо бўлганди. Роналду ҳужумда бўлса, қарши ҳужумларда ўйнаш учун энди бундай қурол бўлмасди. Ўтган мавсум Бруну уларнинг энг яхши ўйинчиси бўлди”, дейди Мерсон.

Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика