Погбанинг агенти: "Полнинг рухий ҳолати мени ҳайрон қолдирмоқда"
23 may 2023 23:32
News
Погбанинг агенти: "Полнинг рухий ҳолати мени ҳайрон қолдирмоқда"
"Ювентус" футболчиси Поль Погба жамоада қолишни истамоқда. Бу ҳақда унинг агенти маълумот берди.
"Унинг рухий ҳолати мени ҳайрон қолдирмоқда. Погбанинг ажойиб қобилияти ҳали рақибларга исталганча қийинчилик туғдира олади. Оёққа турганидан кейин у фақатгина олдинга ҳаракатланади ва ортга қарамайди.
Ҳозир эса унга тикланиш учун вақт керак. У тайёр бўлганида қайтади. Поль ўтган ишларни деб, тўхтаб қоладиган инсонлардан эмас. У фақатгина келажаги борасида ўйлайди. Шу сабабли у "Ювентус"га ҳали кўп нарсаларни бера олишига ишонмоқда", - деди футболчининг агенти Рафаэла Пимента.
Link :
Source : Calciomercato
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments