Погба Мбаппени мақтади
12 jul 2018 20:53
News
"Мбаппе бир неча йиллардан буён Франция термасининг энг яхшиларидан бири бўлиб турибди. Унинг феноменал иқтидори бор. У фақатгина ҳужумда эмас, ҳимояда ҳам ёрдам бериб туради. У терманинг барча футболчилари каби ҳимояда ҳам аъло даражада ўйнайди. Унинг имкониятлари кўлами жуда кенг: дриблинг, тезлик, ҳужумларга қўшилиш. Мбаппе - жуда кучли футболчи.
Килиан ҳали жуда ёш бўлса ҳам, майдонда энг тажрибалиларидан бири. Мбаппе ғалабага эришиш учун барча ишларни бажаради. Бор кучини беради. У ўз амбицияларини кўрсатишда ҳеч кимдан чўчимайди. Уни даҳшатли футболчи деб ҳисоблайман. Килианнинг келажаги порлоқ, шу боисдан у жуда кўп ишлаши ва ривожланиши керак. Мбаппе жуда кўп совринларни қўлга киритиб бўлди. Унда ғолиблик руҳи ҳам бор", - деди Погба.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Comments