Latest news

01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  0 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  1 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  0 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  2 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  5 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  6 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  5 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0

Погба ҳар ҳафтада соч турмагини ўзгартирмоқда. Ваҳима қилманг News

Погба ҳар ҳафтада соч турмагини ўзгартирмоқда. Ваҳима қилманг

Айни дамда Поль Погбанинг МЮ фанатлари олдидаги статуси бироз тушган.

У жуда кўп халққа кўриниш беради, Инстаграмга жуда кўп расмлар қўяди. Рекламаларда жуда кўп ўзини кўз-кўз қилади. Бироқ у сочи учун жуда кўп пул ва вақт кетказади. Хўш, нима учун шундай,

Ҳаммаси оддий: йигитча ўз имижи ва ташқи кўринишига қаттиқ эътибор беради. Ўтган йили бир журналда "Погбанинг 2017 йилдаги энг яхши соч турмаклари" номли расмлар коллекцияси тақдим этилганди. "The Sun" унинг бошидаги турмакни ҳар доим танқид қилади, "Quara" фойдаланувчиларига эса францияликнинг турмаклари жуда ёқади.


МЮнинг энг қиммат футболчиси футболнинг сартарошлигини янги даражага олиб чиқди. Агарда унинг сочини Девид Бекхэмники билан солиштирсак, Погбанинг сочи ажралиб туради. Бекхэм ҳар доим оддийроқ услубни танларди.

Биринчидан, Погбанинг сочлари жуда мустаҳкам ва соғлом. Соч бемалол барча услубларга мос тушади, шунингдек, рассомчилик ишларида ҳам, умуман олганда барча дизайнли сартарошлик намуналарини синовдан ўтказиш учун жуда қулай.

Полга бўлган машҳур эътироз шундай бўлганди: "У футбол эмас, соч ҳақида ўйлайди". Бу бемаънилик - рекламада у ғурурини чексиз қилиб кўрсатади, ҳаттоки, рекламалар учун жуда кўп вақт сарфлайди. Ундан ташқари, сартарош учун ҳам жуда катта маблағ тўлайди ва деярли ҳар ҳафтада имижини ўзгартиради. Албатта, танага татуировка чиздиргандан сочга ранг бериш бироз осонроқ.

Айтгандай, унинг сочини Аҳмад ал-Санави исмли сартарош турмаклайди. У ўз касби бўйича дунёнинг энг яхшиларидан бири.

Аҳмад - узоқ йиллардан буён "Челси"нинг мухлиси. Аввалига у севимли клубининг ёш футболчилари, кейинчалик Жон Терри, Гарри Кехилл ва клубнинг яна бир неча футболчилари билан ишлади. Уни "Челси" футболчилари қаттиқ ҳурмат қилишади. Ал-Санавига "Челси"нинг эшиклари ҳар доим очиқ эди, футболчилар эса унинг олдига борганида катта совғалар олиб боришади.

2017 йилнинг октябрь ойида "Daily Mail" нашри Аҳмад ҳақида катта мақола чиқарди. Унда фақатгина матн эмас, катта фотожамланма ҳам бор эди. Ал-Санави ўриндиқда Фабрегас, Менди, Зума, Кабай, Кантелар билан ўтиргани акс этди.

Унинг энг асосий мижозлари - Эден Азар ва Поль Погба. 

"Эденга ҳар доим соч турмаги борасида маълумотлар бераман, у эса менга футбол борасида маслаҳатлар беради. Бу эса менга лигада ўйнашимга ёрдам беради. Чунки у билан бир ҳил амплуада ўйнаймиз"

Погба - ёш йигит: унинг ўзи ал-Санавига ғоялар таклиф этади. Бу эса кейинчалик Погбанинг бошида акс этади.

"У билан ишлаётганимда ҳеч қачон қўрқмайман, барча ҳаёлим иш ҳақида бўлади. Кейинчалик унинг сочини телевизорда кўрсам: "Вау, унинг сочини мен шундай қилганман", - деб ўйлайман.

2017 йилнинг ноябрь ойида Аҳмад учун ёқимсиз ҳолат бўлди - у ўйин куни футболчиларнинг ишончини суиистеъмол қилиб, "Челси" қароргоҳига борган ва у ерда клубнинг ишчиси каби бўлиб, футболчиларнинг олдига борган, расмга тушган ва шу орқали "Челси" стадионидан расман қувилган. Лондон клуби раҳбарияти унинг "Стэмфорд"га киришини тақиқлаб қўйган.

Аслида бу мақола фақатгина Погба эмас, умуман олганда футболдаги сартарошлик ҳақида. Балким Аҳмад туфайли, ёки сочини ўзгартиравериши сабабли Погбанинг ўйинларида пасайиш кузатилаётгандир. Бироқ сочни, имижни, ташқи кўринишни ўзгартириш футболчига ҳеч қачон халақит қилмайди. Бироқ Погба қайси жамоа либосини кийиб майдонга тушаётганини унутмаслиги керак.

Миржалол Норматов таржима қилди

Rating: -36   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика