Latest news

19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  0 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  10 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  0 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  37 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  62 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1

Погба драмаси. Италиядан ташвишли хабар News

Погба драмаси. Италиядан ташвишли хабар

Франциялик футболчининг соғлиғида муаммолар бор.

Ярим ҳимоячи Поль Погба ўтган ёзда "Манчестер Юнайтед"ни тарк этган ва узоқ йиллардан сўнг "Ювентус"га қайтишга қарор қилганди. Бироқ жорий мавсумда у июль ойидаги жамоа йиғинида тиззасидан олган жароҳати сабаб "кекса синьора" сафида майдонга тушмади.

Футболчи операция қилишга қарор қилди. Шу тариқа, у Жаҳон чемпионатидан четда қолди. Бироқ у декабрь ойидаёқ машғулотларга ва ўйинларга қайтадигандек эди.

"Football Italia" хабарига кўра, афсуски, бунинг иложи йўқ. Франциялик футболчининг тикланиши кутилганидан секинроқ кечмоқда. Сентябрдаги операциядан кейинги 8 ҳафталик режа иш бермади. Демак, тренажёр зали ва бассейнда шуғулланаётган Погба февралдан олдин сафга қайтиши даргумон.

Погбанинг жароҳати "Ювентус" қишда Адриен Рабьо билан хайрлашмоқчи эмаслигини англатади, гарчи бундай маълумотлар илгари пайдо бўлган бўлса ҳам.

Рабьо мавсумни Туринда якунлаши, сўнгра клубини алмаштириши кутилмоқда. Ҳозирда у Франция терма жамоаси сафида Қатардаги Жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика