Latest news

12:54Хайрулла Ҳамидов: "Қизил бермаслик учун ҳакамларда ҳеч қанақа талқин йўқ эди"  0 12:25Отабек Жўраев: "Кубок финалига чет эллик ҳакамларни таклиф қилиш керак эди. Масалан, Италиядан. Дон Фабио ёрдам берган бўларди деб ўйлайман"  3 11:50Суперлиганинг 26-тур ўйинларида ҳакамлик хатолари кузатилдими?  3 11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  2 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  11 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  3 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  5 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  18 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   11 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  3 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  4 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  10 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  11 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  1

«Подвал» жамоаси ташкил этилганига 22 йил тўлди News

«Подвал» жамоаси ташкил этилганига 22 йил тўлди

Tags :  Подвал
Маълумки, юртимизда миллионлар ўйини бўлмиш футболга бўлган қизиқиш жуда катта. Шу сабаб давлатимиз томонидан ҳам футболга кенг йўл очиб берилмоқда.

Сўнгги йилларда профессионал футбол билан бир қаторда ҳаваскорлар футболи ҳам оммалашиб бормоқда. Айниқса, водийда ҳаваскорлар футболига бўлган қизиқиш жуда ҳам ортиб кетди. Ҳаваскор жамоалар иштирокидаги аксарият ўйинларга 1,5-2 минг нафардан томошабин ташриф буюраётгани эса сўзларимизнинг исботидир. Ҳозирда 100 дан ортиқ ҳаваскорлар жамоалари мини-футбол ва футзал билан шуғулланиб келишмоқда. Жумладан, Андижон вилоятидаги ҳаваскорлар жамоалар орасида ажойиб номи билан танилган «Подвал» жамоаси анчадан бери водий бўйлаб «Футбол мухлислар учун!» СУПЕР ШОУ учрашувларини ўтказиб келмоқда.

Водийда ўз мухлислари ва тарихига эга бўлган «Подвал» жамоасининг ташкил этилганига бу йил 22 йил тўлди. Шу муносабат билан «Подвал» жамоаси яқинда Андижондаги «Ёшлар спорт саройи»да футзал бўйича мини-турнир ташкил қилди. Мусобақага футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати иштирокчилари «Нефтчи» (Фарғона) ҳамда «Навбаҳор» (Наманган) жамоалари, шунингдек, ҳозирги кунда Андижон вилоятининг энг кучли ҳаваскор жамоаларидан бири бўлиб турган «Булоқбоши» жамоаси таклиф қилинди. Майдонга биринчи бўлиб «Навбаҳор» ва «Булоқбоши» жамоалари тушишди. Муросасиз кечган учрашув 3:3 ҳисобида якунланиб, ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланадиган бўлди. Футбол лотереясида рақибларидан 3:2 ҳисобида устун келган наманганликлар финал йўлланмасини қўлга киритишди.
Иккинчи ярим финалда турнир ташкилотчиси «Подвал» «Нефтчи» билан куч синашиб, 3:5 ҳисобида мағлубиятга учради. Финалда азалий рақиблар - «Навбаҳор» ва «Нефтчи» жамоалари тўқнаш келдилар. Анча қизиқарли кечган финал ўйинида наманганликлар 4:1 ҳисобидаги ишончли ғалабага эришишди ва турнир ғолибига айланишди.

Чемпион жамоа аъзолари «Подвал» жамоаси менежери, мусобақани ташкиллаштиришда бош-қош бўлган Бахтиёр Насирдинов томонидан совғалар ва мукофот пули билан тақдирландилар.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика