Почеттино: "Тоттенхэм" учрашувидаги лестерлик ҳакам ўзгартирилишига қаршиман"
16 apr 2016 12:12
News
Почеттино: "Тоттенхэм" учрашувидаги лестерлик ҳакам ўзгартирилишига қаршиман"
"Тоттенхэм" бош мураббийи Маурисио Почеттино Премьер-лиганинг 34-туридан ўрин олган "Сток Сити" - "Тоттенхэм" учрашувини бошқарувчи ҳакамни ўзгариши қарорига ўз фикрини билдирди.
Бу баҳсга лестерлик Кевин Френд тайинланган эди, аммо кейинроқ АПЛ раҳбарияти бу ўйинни Престонда яшовчи Нил Суорбрик бошқаришини эълон қилди.
"Биз ҳеч қачон эътироз билдирмаганмиз, ҳар бир ҳакамга ишонаман. Нима бўлмасин бу қарорни биз қабул қилмадик. Бундай қарорларга қаршиман, чунки барча ҳакамлар профессионаллардир. Ҳакамликка оид бу ишларга қарши бўлганман. Жуда ҳайрон бўлдим" - дейди Почеттино.
Link :
Source : Goal
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments