Почеттино: “Ливперпуль” таркиби дунёда энг яхшилардан бири”
10 feb 2017 02:36
News
Почеттино: “Ливперпуль” таркиби дунёда энг яхшилардан бири”
“Ливерпуль” таркиби нафақат Англияда, балки дунёдаги энг яхшилардан бири. Менга шундай туюлади.
Омадсиз “серия”? Биздаям ноябрь ойида, Чемпионлар лигасида қатнашганимизда шундай муаммо бўлганди. “Манчестер Сити” билан ўйиндан кейин, октябрь ойининг бошида биз 7 ёки 8 та баҳсда ғолиб чиқа олмадик. Ҳар қандай клубда 10 ой давомида шу ва шунга ўхшаш “қора чизиқ” бўлиб туради. Биздаям шунақаси бўлган. Уларда яхши жамоа мавжуд ва бу баҳсда рақибимизда мотивация юқори бўлишига шубҳа йўқ. “Ливерпуль” ва “Тоттенхэм”да футбол ўйнаш борасида аниқ ғоя мавжуд. Биз ҳам майдонда рақиб сингари ақл билан ҳаракат қилишимиз лозим. Ўйлайманки, бу ўйин юқори “темп”да ўтади ва ҳар икки клуб учун бу баҳс осон кечмайди.
Баъзида
биз ўйинга бошқа таркибни ёки тахтик схемани танлаймиз. Аммо асосий ўйин
ғоясидан воз кечмаймиз. Ҳар бир мураббийлар штабининг ўз услуби бўлади ва улар
буни ўзгартиришни исташмайди.
Клопп – тажрибали ва жуда ақлли мураббий. “Ливерпуль” эса АПЛдаги энг жисмоний
тайёр жамоа”, дейди Почеттино.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Comments