Latest news

08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  0 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  1 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  3 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  1 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  6 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  7 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  64 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  3 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  8 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0

Пляж футболи терма жамоаси Осиё чемпионатидан олдин Дубайда йиғин ўтказади News

Пляж футболи терма жамоаси Осиё чемпионатидан олдин Дубайда йиғин ўтказади

Пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси март ойида БАА ва Қатар мамлакатларида 2 та ўқув-машғулот йиғинларини ўтказади.
Бош мураббий Аҳад Юсупов пляж футболи бўйича Осиё чемпионатига тайёргарлик кўриш мақсадида 14-21 март кунлари БААнинг Дубай шаҳрида йиғинга киради. Мазкур йиғин доирасида маҳаллий жамоалар билан 3 та назорат учрашувини ўтказиш режалаштирилган.

Йиғинни тугатиб, терма жамоа делегацияси 22 март куни Қатар пойтахти Доҳа шаҳрига йўл олади.

Доҳа 23-28 март кунлари бўлиб ўтадиган пляж футболи бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилади. Минтақанинг 15 та энг яхши жамоаси Осиё чемпионатида иштирок этиш орқали шу йили 9-19 июль кунлари Португалияда бўлиб ўтадиган пляж футболи бўйича Жаҳон чемпионатига ажратилган 3 та йўлланма учун курашади.

Ўзбекистон терма жамоаси Доҳадаги Осиё чемпионатида аввал хабар бериб ўтганимиздек, «C» гуруҳида БАА, Фаластин ҳамда Ироқ терма жамоалари беллашади; мусобақанинг 1-турида, яъни 23 март куни Фаластин, 2-турда (24 март) БАА, 3-турда (25 март) Ироққа қарши ўйнайди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика