Latest news

19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  0 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  1 18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0 18:00"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб, таваккал қилди. Маркус бу трансфер амалга ошиши учун 10 миллиондан воз кечди  1 17:46"Навбаҳор" 7 кун ичида ФИФА тақиқидан қутулиши, собиқ футболчилари олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим — ПФЛ  10 17:36ПСЖ "Реал" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  2 17:07"Машъал" легионери билан хайрлашди  0 16:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК семинарида қатнашмоқда  0 16:11"Пахтакор" Файзуллаевнинг трансфери ортидан қанча ишлаб олиши маълум  18 15:48"Арсенал" янги меҳмон либосини тақдим этди  2 15:25"Страсбур" "Челси" ҳимоячисини ижарага олади  0 15:04Аббос Файзуллаев фаолиятини Туркияда давом эттиради  29 14:47Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи йиғинни тарк этди  3 14:30Лёв кутиб турсин (мутолаа учун)  34 14:09"Тоттенхэм" янги бош мураббийи: "Ваъда бераманки, биз албатта ўйинларда ютқазамиз"  7

Пляж футболи. Фаластин Доҳага келмади, БАА - Ироқ 7:5 News

Пляж футболи. Фаластин Доҳага келмади, БАА - Ироқ 7:5

Кеча Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида пляж, яъни соҳил футболи бўйича Осиё чемпионати старт олди.
Хабар берганимиздек, Ўзбекистон терма жамоаси ҳам ушбу қитъа чемпионатида иштирок этади. Режага кўра, Аҳад Юсупов шогирдлари “С” гуруҳидаги илк ўйинни кеча Фаластинга қарши ўтказишлари керак эди. Лекин Фаластин терма жамоаси Доҳага келмади ва бу гуруҳда 3 та жамоа қолди.

Гуруҳимизда бўлиб ўтган кечаги ягона ўйинда эса БАА терма жамоаси Ироқдан 7:5 ҳисобида устун келди. Бугун терма жамоамиз гуруҳдаги асосий рақиби БАА билан ҳисоб-китоб қилади. Эртага эса соҳил футболи вакилларимиз Ироқ терма жамоаси билан муносабатларига ойдиндик киритиб олишади.

Эслатиб ўтамиз, 28 мартга қадар давом этадиган Осиё чемпионати шу йилнинг 9-19 июль кунлари Португалияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига йўлланма бериши билан аҳамиятлидир. Осиё қитъаси учун 3 та йўлланма ажратилган.

 

КЕЧАГИ БАРЧА НАТИЖАЛАР:

“А” ГУРУҲИ
Уммон – Баҳрайн  3:2
Қатар – Лаос  5:6

“В” ГУРУҲИ
Хитой – Вьетнам  5:5 (пен. бўйича 3:2)
Япония – Қувайт  5:3

“C” ГУРУҲИ
БАА – Ироқ 7:5

“D” ГУРУҲИ
Эрон – Ливан  3:2
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика