Latest news

22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  2 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  69 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  2 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  4 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  2 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  0 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  1 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  5 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   8 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10 15:53Эмилиано Мартинеснинг акаси дарвозабон нима учун "Манчестер Юнайтед"га ўта олмаганини тушунтириб берди  1

Пляж футболи: Бахтиёр Намозов Таитидаги ЖЧ баҳсларида 6та ўйинни бошқарди News

Пляж футболи: Бахтиёр Намозов Таитидаги ЖЧ баҳсларида 6та ўйинни бошқарди

Пляж футболи бўйича ФИФА рефериси Бахтиёр Намозов Таитида давом этаётган пляж футболи бўйича жаҳон чемпионати баҳсларида ишламоқда.

Пляж футболи бўйича ФИФА рефериси Бахтиёр Намозов Таитида давом этаётган пляж футболи бўйича жаҳон чемпионати баҳсларида ишламоқда.

Ўзбекистонлик рефери айни дамгача жаҳон чемпионати баҳсларида 6та учрашувни бошқаришга улгурди. Жумладан, Бахтиёр Намозов иккита ўйинда бош ҳакам вазифасини бажарган бўлса, яна иккита учрашувда заҳира ҳаками сифатида ишлаган. Намозов, шунингдек иккита ўйинда учрашув вақтини белгилаб турувчи ҳакам (таймкипер) вазифасини бажарган.

Таъкидлаш жоиз, Бахтиёр Намозов, Ўзбекистон вакиллари орасида пляж футболи бўйича ягона ФИФА ҳаками саналади.

Айни дамда, Таитида бўлиб ўтаётган пляж футболи бўйича жаҳон чемпионати баҳсларида барча ярим финал иштирокчилари аниқланди. 28 сентябрь куни ярим финал учрашувлари бўлиб ўтади ва унда Россия Таити билан Бразилия эса Испания терма жамоаси билан куч синашади.

Таитида бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионати баҳсларида Бахтиёр Намозов бошқарган ўйинлар:

18 сентябрь
Парагвай – Кот д`Ивуар 10:6
Бош ҳакам: Бахтиёр Намозов

20 сентябрь
Украина – Бразилия 2:4
Таймкипер: Бахтиёр Намозов

21 сентябрь
Соломон ороллари – Аргентина 5:8
Заҳира ҳаками: Бахтиёр Намазов

22 сентябрь
Эрон – Украина 2:3
Таймкипер: Бахтиёр Намозов

23 сентябрь
Таити – Испания 2:4
Бош ҳакам: Бахтиёр Намазов

Чорак финал
25 сентябрь
Россия – Эрон 6:5
Заҳира ҳаками: Бахтиёр Намозов

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика