Latest news

17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  4 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  35 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  0 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  8 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  6 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  6 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   9 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  12 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  3 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  12 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0

Пляж футболи бўйича Осиё чемпионати тугади. Эрон – чемпион! News

Пляж футболи бўйича Осиё чемпионати тугади. Эрон – чемпион!

ОФКнинг яна бир мусобақаси, XI бор ўтказилган пляж футболи бўйича Осиё чемпионати ўз якунига етди.

Мазкур турнир бу сафар Таиландда ташкил этилиб, 20-30 март оралағида ўтказилди. Мусобақа якунларига кўра, учта жамоа пляж футболи бўйича Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.

Осиё чемпионатига ўтган йилнинг 19 декабрь куни қуръа ташланган бўлиб, 16 та терма жамоа тўрттадан тўрт гуруҳга бўлинганди. Гуруҳ ўйинлари якунига кўра, иккитадан жамоа кейинги босқичга йўл олди.

"A" гуруҳи: Таиланд Ливан, Кувайт, Ҳиндистон.

"B" гуруҳи: Япония, Саудия Арабистони, Хитой, Ироқ.

"C" гуруҳи: Эрон, БАА, Индонезия, Афғонистон.

"D" гуруҳи: Ўмон, Баҳрайн, Малайзия, Вьетнам.

Мусобақа регламентига кўра, ўйиннинг асосий вақтида ғалаба қознган жамоага 3 очко, қўшимча таймда ютган жамоага 2 очко ҳамда пенальтилар сериясида зафар қучган жамоага 1 очкодан берилди.

26-27 март кунлари бўлиб ўтган 1/4 финал ўйинларида қуйидаги натижалар қайд этилди:

Таиланд - Саудия Арабистони 3:4

Эрон - Баҳрайн 11:0

Ўмон - БАА 7:2

Япония - Ливан 8:3

29 март куни 1/2 финал учрашувлари ўтказилди:

Саудия Арабистони - Эрон 0:6

Ўмон - Япония 3:2

Ва ниҳоят кеча, 30 март куни мусобақанинг 3-ўрин учун баҳси ҳамда ҳал қилувчи финал учрашуви бўлиб ўтди.

3-ўрин учун баҳс. Саудия Арабистони - Япония 1:3

Финал. Эрон - Ўмон 8:1

Албатта, мусобақанинг кутилмаган сенсацияси ярим финалдан ўрин олган Ўмон - Япония учрашувида рўй берди. Биламизки, Япония терма жамоаси пляж футболи бўйича кучли ўйин намойиш этади ҳамда бунгача уч марта (2009, 2011, 2019) Осиё чемпионлигини қўлга киритган. Лекин улар кутилмаганда Ўмонга мағлуб бўлиб, финалга чиқа олишмади.

Ўз тарихида бир бор Осиё чемпиони бўлган (2015 йил) Ўмон бу сафар финалга чиққани билан жуда кучли Эронга 1:8 ҳисобида мағлуб бўлди. Шундай қилиб, Эрон миллий терма жамоаси 2013, 2017, 2023 йиллардан сўнг 2025 йилда ҳам Осиё чемпионлигини қўлга киритди ва энг кўп соврин ютган жамоага айланди. 

Финал учрашуви якунига етгач, ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими ўтказилди. Эрон терма жамоаси дарвозабони Сеедмаҳди Миржалили "Энг яхши дарвозабон" деб топилган бўлса, яна бир форс футболчиси Али Миршекари "Мусоақанинг энг яхши ўйинчиси" деб топилди.


Якунда Эрон, Ўмон ва Япония пляж фтуболи бўйича Жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этадиган бўлди. ФИФАнинг ушбу мусобақаси 1-11 май кунлари Сейшель оролларида бўлиб ўтади. Жаҳон чемпионатида ҳам 16 та терма жамоа иштирок этади. Ҳозирги пайтга келиб барча жамоалар маълум бўлиб улгурган. 

ОФК (3 та ўрин) - Эрон, Япония, Ўмон.

Африка (мезбон + 2 та ўрин) - Сейшель ороллари, Мавритания, Сенегал.

Шимолий Америка (2 та ўрин) - Эл Салвадор, Гватемала. 

Жанубий Америка (3 та ўрин) - Бразилия, Парагвай, Чили.

Океания (1 та ўрин) - Таити.

Европа (4 та ўрин) - Беларусь, Италия, Португалия, Испания. 

Жаҳон чемпионати қуръаси тез орада ташланиши маълум қилинган. Мундиал Adidas CNXT25 PRO BCH тўпларида ўйналади. Амалдаги жаҳон чемпиони Бразилия терма жамоаси ҳисобланади.

"Ўзбекистон терма жамоаси нима учун пляж футболи бўйича Осиё чемпионатида қатнашмади?", деган саволга бизда аниқ жавоб йўқ. Фақат шуни айтишимиз мумкин, вакилларимиз 2013 йилги қитъа биринчилигида иштирок этиб, гуруҳда Эрон ва БААдан сўнг 3-ўринни олишганди. Яна шуни қўшимча қилишимиз мумкин, шу пайтгача пляж футболи бўйича Осиё чемпионати 11 марта ўтказилган бўлса, шундан 6 тасида Ўзбекистон иштирок этган.


Хайрулла Холиқов

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика