Latest news

07:20Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонган ва мухлислар маза қилган учрашувдан СУПEРГАЛEРEЯ  1 06:50Ўртоқлик учрашуви. Англия тарихда илк бор Африка терма жамоасига мағлуб бўлди  1 06:00Шавкат Мирзиёев футболчиларга BYD совға қилди  1 02:29Расман: "Манчестер Сити" навбатдаги трансферни эълон қилди  1 02:20ЖЧ-2026 саралаши. Фаластин Ўмонга қарши охирги дақиқада пенальтидан гол ўтказиб, Жаҳон чемпионати саралашини омадсиз якунлади  3 01:29ЖЧ-2026 саралаши. Австралия Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  7 01:01ЖЧ саралаши. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳнинг якуний ҳолати қандай?  10 00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  12 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  11 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  46 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  11 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  19 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  10 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  158 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  20

Питер Хюистра: "Ўзбек футболини ривожлантириш учун ҳимояда тўғри келганча ўйнаш эмас, аксинча сиз истаган ўйинга рақибни мажбур қила олишингиз керак" News

Питер Хюистра: "Ўзбек футболини ривожлантириш учун ҳимояда тўғри келганча ўйнаш эмас, аксинча сиз истаган ўйинга рақибни мажбур қила олишингиз керак"

Суперлиганинг 18-тури доирасида "Навбаҳор"га қарши баҳсдан кейин "Пахтакор" бош мураббийи Питер Хюистра ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Бугунги учрашув "Металлург" билан ўйиндан фарқли бўлди, дея оламан. Рақиб яхши ҳимояланди. Биз албатта вазиятлар ярата олдик. "Навбаҳор" сўнгги тўртта ўйинда битта гол ўтказиб юборганди. Ҳимояда уюшқоқ ҳаракат қилишар экан. Бугун ҳам шундай бўлди. Тан олиш керак, рақиб ҳимоячилари муносиб қаршилик қилди. Иккинчи бўлимда тўп назорати 75га 25 бўлганини ўзи айтиб турибди. Ортиқча шарҳ шарт бўлмаса керак",- дейди Питер Хюистра. 

- Бугун барча футболчилар пиёда юриб футбол ўйнашди. Бундай "Пахтакор"ни олдин кўрмаганмиз. Ўйинчиларни тажрибаси бор. Савияси баланд. Шунинг эвазига юқори ўринларда кетмоқда. Лекин бугун футбол ўйнашни исташмади. Ёки сизлар ўзбек футболидан зерикдингларми?

- Мен бу борада бошқача фикрдаман. Ўйинга чуқур эътибор берадиган бўлсак, одатда замонавий футболда тўпга кўп эгалик қиладиган жамоа кам югуради. Чунки тўп сизда бўлади ва ўйинни сиз бошқарасиз. Шу боис бугун ўз ўйинимизни ташкил қилиш борасида муаммо бўлгани йўқ, деб ўйлайман. Биз ҳар доимгидек ўйинни назорат қилдик. Керак паллада бўш зоналардан таваккал узатмалар амалга оширдик. Бирга-бир вазиятларга чиқиб боришга уринишди. Ўзбек футболини ривожлантириш учун ҳимояда тўғри келганча ўйнаш эмас, аксинча сиз истаган ўйинга рақибни мажбур қила олишингиз керак. 

- Суперлига жамоалари билан ўйинларда маҳорат юқори эканлиги кўринмоқда. Лекин ижодкорлик йўқдек кўринмоқда. Мазкур ҳолат Чемпионлар Лигасида ҳам оёқдан чалишидан қўрқмайсизми?

- Бу фикрингизга қўшилмаган бўлардим. "Металлург" билан ўйинни кўрган бўлсангиз, биз жуда кўп вазиятлар яратдик. Ҳозирги асосий фарқ Машариповда бўлмоқда. Буни тан олиш керак. Ҳозир Хожимат Эркинов ва Диёр Ҳолматов ишонч орттириб ўсиб боришмоқда. Биз ҳар доим ижодкорликка ҳаракат қилганмиз. 

- Охирги марта Наманганда ўйнаганингларда, ҳужумкор, кескин ўйин гувоҳига айлангандик. Ўша пайтдаги “Навбаҳор” билан ҳозиргисини таққослай оласизми?

- Июнь ойида “Навбаҳор” таркибида ўзгаришлар кузатилди, янги футболчилар келишди. Шундан кейин жамоанинг ҳимояда анча уюшқоқ тўп тепаётганига эътибор қаратмоқчиман. Буни охирги тўртта ўйинда фақат битта гол ўтказиб юборишгани ҳам тасдиқлайди. “Навбаҳор”нинг янги ўйинчиларидан марказий ҳимоячи Боян Цигерни алоҳида кўрсатиб ўтган бўлардим, анча ишончли ўйнаяпти.

- Мухлисларнинг стадионга киритилиши масаласида нима дейсиз?

- Буни бошқарув органлари ҳал қилади. Қачонки, тўлиқ хавфсизлик таъминланса, кейин рухсат берилади. Лекин албатта, мухлисларнинг стадионга киритилишини маъқуллайман, чунки мухлислар билан ўтадиган ўйин билан мухлисларсиз ўйин - бу икки хил нарса. Эмоциялар бошқача бўлади.

- “Пахтакор” қайси жамоаларни ўзига асосий рақиб деб билади, уларнинг орасида “Навбаҳор” ҳам борми?

- Биринчи навбатда, турнир жадвалининг юқори қисмида бораётган жамоаларни айтган бўлардим. Улар орасига “Навбаҳор” ҳам анча яқинлашиб қолди. Айнан шу рақибларни принципиал деб аташим мумкин.

- Бугунги ўйинда “Пахтакор” бир очко олдими ёки икки очко йўқотдими?

- Ҳар доим икки очко йўқотдик, деб айтиш мумкин. Лекин мавсум давомида кўп ўйинлар ўтказилади, шу боис, олинган очкони қабул қилишга мажбур бўламиз. Бу мавсум фақат учта ўйинда очко йўқотдик, уларда дуранг ўйнадик. Шундай бўлсада, бор эътиборимизни ўсишга, кейинги ўйинларга қаратамиз. Бугунги ўйинни, кейинги баҳсдаги рақибимизни таҳлил қиламиз. Хатолар устида футболчилар билан ишлаймиз. Футболчиларимизнинг астойдил ишлаётганидан хурсандман. Охирги икки ой кўп нарсани ҳал қилади, кейинги ўйинларга ҳар тарафлама тайёр бўлиш керак.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика