Latest news

09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  1 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  5 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  10 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  9 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  51 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  8 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  5 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  3 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  4 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  10 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1

Питер Хюистра: "Охирги 40 кунда 10та учрашувда майдонга тушдик" News

Питер Хюистра: "Охирги 40 кунда 10та учрашувда майдонга тушдик"

Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Пахтакор" (0:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Питер Хюистра ўз фикрларини билдирди.






"Бугун ўйин биз учун анча қийин кечди. Биринчи бўлимда мезбонлар ҳимояда бизга ортиқча ҳудуд қолдиришмади. Иккинчи бўлимда эса ҳаракатларимиз бироз тезлашди ва бир неча вазиятлар яратдик. Бўш ҳудудларга чиқиб бориб, кескин ҳолатлар содир этдик. Гол урилганда омадлироқ бўлдик. Чемпионатда мавсум мобайнида шундай қийин ўйинлар учрайди. Ғалабадан ва уч очкони қўлга киритганимиздан жуда хурсандман. Энди бир неча футболчи миллий терма жамоа сафига йўл олади. Биз эса қолган ўйинчилар билан машғулотни давом эттирамиз. Терма жамоа ютуқларига футболчиларимиз муносиб ҳисса қўшишига умид қиламан. Ўзбекистон терма жамоасига омад тилайман", - дейди Питер Хюистра.

- Сўнгги ўйинларда кичик ҳисобда ғалабаларга эришмоқда. Бунга сабаб нима?

- Ўтган ҳафтада "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда ютгандик. Сафардаги ўйинларда шундай бўлиб туради, бугунгидан анча яхши ўйнай оламиз. Яна бир сабаби охирги 40 кунда 10та учрашувда майдонга тушдик. Жуда тиғиз тақвимга эга бўлдик. Шу сабабли баъзида пасайишлар бўлиши табиий. Энди юзага келган танаффусда жисмонан ва ўйин тарафлама янада яхшироқ ҳолатга чиқиш устида ишлаймиз.

- "Пахтакор" жамоаси Драган Черанга боғланиб қолганми?

- Черан бугун энг яхши ўйинини ўтказмагандир, лекин у жамоамизнинг энг муҳим футболчиларидан бири. Бундай ўйинчи сафимизда эканидан бахтиёрман. У керакли жойда тўғри ўйнашни билади. Балки, Драган яқин орада ўзбек паспортига эга бўлса Ўзбекистон терма жамоасига катта фойда келтирар.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика