Latest news

09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  1 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  1 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  1 08:52Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  10 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  1 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  1 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  134 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2

Питер Хюистра: "Футболчиларимиз жанг қила олишларини намоён этишди" News

Питер Хюистра: "Футболчиларимиз жанг қила олишларини намоён этишди"

Бугун бўлиб ўтган "Насаф" - "Пахтакор" учрашувидан сўнг матбуот анжумани ташкил этилди.





Бунда "Пахтакор" бош мураббийи Питер Хюистра саволларга жавоб қайтарди. 

- Жудаям қизиқарли баҳс гувоҳи бўлдик, биз олдинги ўйинчалик бугун яхши ўйнай олмадик. "Насаф"нинг бизга қарши зўр тайёргарлик кўргани сезилиб турди ва рақиб ўйинни жуда яхши бошлади. Учрашув аввалида бир нечта хатоларга йўл қўйдик ва бунинг оқибатида "Насаф"да бўш зоналар вужудга келди. 

"Насаф" ҳисобни 2:0 кўринишга келтирганида биз янада қийин вазиятга тушиб қолдик. Аммо жамоамиз характер кўрсатиб якунда 3:2 ҳисобида ғалаба қозона олдик. Футболчиларимиз жанг қила олишларини намоён этишди. Стадион тўла пайт ўйнаш осон эмас, чунки босим юқори бўлади. Лекин иккинчи томондан футболда барибир мухлисларни кўриш ёқимли. 

Ўйлайманки, бизда футболчи алмаштиришлар тўғри бўлди ва бунинг оқибатида ўйинимиз кучайди. Ёш футболчи Иброҳимхалил Йўлдошев ғалаба тўпини киритди, бу эса менга жуда ёқди. Чемпионатни сафарда ғалаба билан бошлаш ёқимли. Энди бу ўйинни унутиб душанба куни бўладиган "Машъал"га қарши баҳсга тайёргарлик кўрамиз, - дея ўз фикрларини билдирди Питер Хюистра. 


- "Насаф"нинг ўйинини қандай баҳолайсиз? Рақибнинг камчилиги нимада бўлди? 

- Нима дейишим мумкин, "Насаф" - яхши жамоа. Улар ҳужумкор футбол намойиш этиб, бизни шошириб қўйишди. Бугунги баҳсда орамиздаги фарқ вазиятлардан фойдаланишда бўлди.


- "Пахтакор"ни етакчи футболчилар тарк этди. Бу йўқотишлар жамоа ўйинига салбий таъсир қилмайдими? 

- Тўғри, жамоамизни бир нечта ўйинчилар тарк этди ва бу футболда бўлиб турадиган ҳолатлардан бири. Биз эса бор таркиб билан ишлашда давом этишимиз керак. Мени хурсанд қилаётган томони - марказий ҳимоямизда Егор Кримец ва Анзур Исмоиловга ўхшаган тажрибали футболчиларнинг борлиги. Шунингдек, ёшлардан Эркинов, Йўлдошев кабиларни айта оламан. Қўлимиздаги бор футболчилардан фойдаланиб кучли таркиб тузишга ҳаракат қиламиз. 


- Икки учрашувдирки ўнг қанот ҳимоячиси Ҳожиакбар Алижонов ўзидан кутилган ўйинни намойиш қила олмаяпти. Қачонки Иброҳимхалил захирадан тушиб, Сайфиев ўнг қанотга ўтказилгач, "Пахтакор" ўйини қовуша бошлади. Кейинги баҳсларда Ҳожиакбарни захирада қолдириб, асосий таркибда Сайфиев билан Йўлдошевни тушириш режангиз борми? 

- Кейинги учрашувда нима бўлишини билмайман, чунки душанбагача олдимизда вақт бор ва ҳали машғулотлар ўтказамиз. Йўлдошев яхши футболчи, у ғалаба тўпини киритганида хурсанд бўлдим. Лекин бизда бошқа яхши футболчилар ҳам бор ва ким машғулотларда ўзини кўрсатса ўшалар бошланғич таркибдан жой эгаллайди. 


- Трансфер ойнаси ёпилгунча "Пахтакор" ўз таркибига легионер қўшиб оладими?

- Албатта, биз бир нечта футболчини кузатиб боряпмиз. Агар ҳар томонлама бизга маъқул келадиган футболчи билан келишувга эришсак, яхши бўларди. Агар бундай бўлмаса, унда ёшлар билан ишни давом эттирамиз.

Rating: +34   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика