Latest news

09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  0 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  1 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  0 08:52Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  8 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  1 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  1 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  133 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2

Питер Хюистра: "Черан ўйиннинг ҳақиқий қаҳрамонига айланди" News

Питер Хюистра: "Черан ўйиннинг ҳақиқий қаҳрамонига айланди"

Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Қизилқум" (4:2) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Питер Хюистра ўз фикрларини билдирди.





"Ўйинни парвозли старт билан бошладик. Голдан кейин ҳимояда хатога йўл қўйдик. Ҳимоядаги сусткашлигимиз туфайли "Қизилқум" кўп бор ҳужумга ўтди. Уларда 3-4 та яхши имконият бўлди. Танаффусда биринчи таймни таҳлил қилдик ва иккинчи таймда бундай камчиликлар учрамади. Ғалаба орқали чемпионликка катта қадам ташладик. 

Биринчи жамоа бўлиб ўйнадик. Биз миллий терма жамоага 5 нафар ўйинчини юбордик, улардан 3 таси жароҳат билан ортга қайтди. Шу сабабли асосий таркибда баъзи позицион ўзгаришларга қўл урдик. "Қизилқум"га 4 та гол уриш осон иш эмас. 

Пенальти ҳам барибир ўйинга тааллуқли жараён, ўйин ичидаги ҳолат. Биз узоқ вақтдан бери биринчи марта пенальти тепдик. 

Биринчисини кўролмадим, лекин иккинчи ҳолат аниқ кўринди, "Қизилқум" футболчилари ҳам эътироз билдиришмади. Чиройли уюштирган ҳужумимиз қўполлик эвазига тўхтатиб қўйилди. Драган Черанни алоҳида қайд этиб ўтган бўлардим. У ўйиннинг ҳақиқий қаҳрамонига айланди.

Даража борасида бошқа жамоалар ва "Пахтакор" ўртасидаги фарқ жуда катта, дея савол беришингиз нотўғри деб ўйлайман. Барча жамоалар яхши даражада. Бу йил биз ўйинларни қийналиб ютганимиз, кўп ўйинларда кичик ҳисобда ғалаба қозонганимиз бундан дарак бериб турибди. Ҳар бир ўйинда кураш кечяпти, ҳамма жамоа ҳам сиз ўйлагандек кучсиз эмас. "Насаф"ни кўриб турибсиз, ОФК кубогида қандай ўйнаётганини. "Қизилқум" ҳам охирги 5-6 турда зўр футбол намойиш этяпти. Бундан ташқари, АГМК ҳам ОЧЛда яхши ўйнади. Чемпионат даражасини паст баҳоламанглар. Курашларга бой мавсум ўтаётгани ёш ўйинчиларимиз учун фойдали. Ҳали ОЧЛда бу қўл келади. "Андижон"га қарши ўйинни ёмон ўтказдик. 4 тур олдин чемпионликка яқин турганимиз жамоалар кучсизлигидан эмас.

Мавсум давомида ўйин тарафлама яхши ва ёмон кўринган даврларимиз бўлди. Энг муҳими – айтиб ўтганимдек, жамоада курашувчанлик руҳи ўсаётганини айтиб ўтган бўлардим. Ёш йигитларда ўзига хос характер шаклланиб бормоқда. Бу уларнинг ўзи учун ҳам, жамоа учун ҳам жуда зарур. 

Ўтган йилги жамоа билан бу йилгисини таққосламаган бўлардим. Таркиб ва молиявий томондан ҳам фарқ сезиларли. 

Ҳозирги таркиб ОЧЛдаги орзуни амалга оширишга етарли бўладими? Йўқ, айнан шу таркиб билан жуда қийин бўлади. Катта натижа қўлга киритишни истасак, албатта, таркибни кучайтиришимиз лозим", – деди Питер Хюистра.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика