Latest news

12:00Лунин қарор қилди  0 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  2 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  6 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  7 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  9 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  3 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" ва "Палмейрас" ўртасидаги баҳс якунланди  17 07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  3 07:15Дориевнинг дубли "Сўғдиёна"га "Қўқон-1912" устидан ғалаба тақдим этди, "Сурхон" - "Бухоро" баҳсида эса мухлислар гол кўришмади  1 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  41 01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  2 01:23"Комо" 19 ёшли ҳужумчи учун 14 миллион тўлади  0 00:57Расман: "Ювентус" "Лилль" тарихидаги энг яхши тўпурар билан шартнома имзолади  4

Пиоли: "Милан" ушбу мавсумда кутилганидан кўра яхшироқ бўла олди" News

Пиоли: "Милан" ушбу мавсумда кутилганидан кўра яхшироқ бўла олди"

"Милан" бош мураббийи Стефано Пиоли А Серия доирасида "Сампдория"га қарши ўйиндан кейинги фикрларини билдирди.

"ЕЧЛдаги кўнгилсизликдан сўнг бундай ўйин кўрсатиб, ғалабага эришганимиз яхши ҳолат бўлди. Кўп гол урдик ва бизга ишонч тухфа қилади. Иккита ўйин қолди ва шундан кейин биз нималарга эришганимиз аён бўлади.

Биз ЕЧЛда кутилганидан кўра кўпроғини қўлга кирита олдик. Масалан, ўтган мавсумда гуруҳдан чиқа олмагандик. Бироқ албатта, йўл ҳали тугагани йўқ.

А Серияда эса ишлар биз истагандек кечмади. Бизга барқарорлик етишмади ва бугунги каби ўйинларда кўп мағлуб бўлдик. Олдимизда "Ювентус" кутиб турибди. Шунчаки яхши ўйин намойиш қилсак, кўпроғини қўлга кирита олишимизни тушунишимиз керак.

Сўнгги икки мавсумдаги саргузаштларимиз ажойиб бўлди, кутилганидан кўра кўпроғини мухлисларга бера олдик. Молиявий томондан барчаси жойида. Ёш жамоанинг ўсишига замин ярата олдик, скудеттони қўлга киритдик, ЕЧЛ ярим финалига чиқдик.

Ҳақиқат шундан иборатки, "Милан" нафақат Италияда, балки Европада рақобатбардош бўлиши керак. Биз даражани кўтара олдик, бироқ айрим хатолар бизнинг А Сериядаги ўрнимизга таъсир қилди. Қарорларимиз, клуб, футболчиларимиз билан фахрланаман. Бу ерда барчамиз чин юракдан меҳнат қилсак, янада кучлироқ бўла олишимизга ишонаман", - деди Пиоли.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика