Пим Вербек: "КХДР Ўзбекистоннинг тўрт йил аввалги натижасини такрорлаши мумкин"
24 dec 2014 12:45
News
Пим Вербек: "КХДР Ўзбекистоннинг тўрт йил аввалги натижасини такрорлаши мумкин"
Осиё футболидан яхши хабардор бўлган голландиялик мураббий Пим Вербек январь ойида бошланиши кутилаётган Осиё Кубоги борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Австралияда бўлиб ўтадиган турнирда ким ғалаба қозонишини таҳмин қилиш қийин. Турнир бошланишига бир неча ҳафта қолмоқда. Терма жамоа мураббийлари эса ўз шогирдлари билан тайёргарликка зўр бермоқдалар.
Аммо, турнир ғолиблиги учун асосий фаворитлар Жанубий Корея ва Япония терма жамоаларидир. Шунингдек, ўз майдонида ўйнаётган Австралия ҳам ғолиб чиқиши мумкин.
Кўпчилик эътибор бермаётган Хитой терма жамоаси ҳам рақибларига сюрприз тайёрлаши мумкин.
Нотаниш бўлган КХДР терма жамоаси эса тўрт йил аввалги Ўзбекистондек ўзидан яхши таассурот қолдириши кутилмоқда", - дейди Вербек.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments