Latest news

03:05“Интер Майами” или бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист жиро этди  15 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  0 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  32 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  29 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  36 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  10 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  29 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  1 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  37 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  18 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2

Пике:”ЕЧЛда фаворит эмасмиз, аммо...” News

Пике:”ЕЧЛда фаворит эмасмиз, аммо...”

“Барселона” ҳимоячиси Жерар Пике ЕЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган “Наполи”га қарши баҳс олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Наполи” сўнгги вақтларда яхшигина кучайди. Албатта, бу жамоага қарши ўйин осон бўлмайди. Улар “Ювентус” ва “Ливерпул”ни таслим эта олишди. Биз рақибдан қўрқмаслигимиз лозим. ЕЧЛда фаворит эмаслигимизни биламиз. Аммо биз “Барселона”. Шу сабаб исталган вақтда ўз характеримизни намойиш эта оламиз. Бу ўйинда гол уриш жудаям муҳим.

“Наполи”да яхши футболчилар талайгина. Мертенс, Инсинье, Милик ва бошқа бир қатор кучли футболчилар бор. Улар бизга етарлича ташвиш туғдира олишади. Ўз вақтида бу ерда афсонавий Марадона тўп тепган. У “Барселона”дан кейин ушбу жамоага кўчиб ўтган. Месси ёки Марадона? Мен Мессининг доимий шижоаткорлиги ва ўзига хос сеҳрини эътироф этган бўлардим. У бир неча йиллардан буён “Барселона”га шижоат ва ўзига хосликни тақдим этмоқда”, дея Пикенинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Mundo Deportivo.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика