Пике: "Торрес "Реал" президенти бўлмоқчи"
09 nov 2015 14:47
News
Пике: "Торрес "Реал" президенти бўлмоқчи"
"Барселона" ҳимоячиси Херард Пике "Хетафе" президенти Анель Торреснинг "Барселона" футболчилари ҳақида айтган сўзларига изоҳ берди.
Олдинроқ "Хетафе" - "Барселона" учрашувидан сўнг кўк-анорранглилар футболчилари байрам ниқобларида мезбон жамоа матбуот-анжуманига кириб келган эди. Анхель Торрес "Барселона" футболчиларининг ўзини тутишида етишмовчилик борлигини айтди.
"Торрес - "Реал" мухлиси ва бир кун келиб клуб президенти бўлмоқчи. Суратлар эса соҳталаштирилган ва бу ёлғон деб аталади. Биз хато қилдик, аммо матбуот-анжумани залида кимдир борлигини билмаган эдик" - дейди Пике.
Link :
Source : Marca
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments