Latest news

23:33Исак фаолиятини Лондонда давом эттириши мумкин  0 22:55"Ал Насср" супер трансфер амалга оширмоқчи  1 22:40Карвахаль: "Реал"га қарши ўйнашни истамайман"  0 22:16Рио Фердинанд: "Месси ҳам Ямалнинг ёшида ўйинга бунчалик таъсир ўтказа олмасди"  4 21:52Капелло Мбаппенинг тарафини олди  0 21:30"Анри майдон четида ғазабдан эс-ҳушини йўқотиб қўяй деди". Таниқли франциялик мутахассиснинг Ильгиз Танташев ҳакамлик қилган ўйинда ҳакамлардан қандай жаҳли чиққани ҳақида  1 21:12А Серия. "Кальяри" - "Интер" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 20:47"Милан" ПСЖга таклиф билан чиқди  0 20:16Россия термаси учун яна бир рақиб топилди  9 19:54Пеп Гвардиола: "Таслим бўлмайман"  3 19:36Флик ва Деку Леау трансферига ишонишмаяпти, аммо Лапорта уни сотиб олмоқчи  1 19:06Суперлигага қайтган "Бухоро" Қулматовни ўз сафига қўшиб олди  6 18:55"Барселона" Ольмо ишини ҳал қилиш учун ЛаЛигага VIP жойлар ҳужжатини юборди  3 18:36Шуҳрат Муҳаммадиев "Насаф" билан янги битим имзолади  0 18:02Катта эҳтимол билан АПЛни "Ливерпуль" ютади  8

ПФЛга таклифим бор News

ПФЛга таклифим бор

Шундай қилиб Суперлига биринчи даврасининг қолган 4 тури учун стадионлар ва ўйинлар бошланиш вақти белгилаб олинди.

Кутилганидек, навбатдаги тўртта тур марказлашган тартибда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти стадионларида ўтказилади ҳамда ҳеч бир жамоа ўз майдонида ўйнамайди. ПФЛ навбатдаги турлар учун 7та стадионни аниқлаб олди. Булар - "Пахтакор", "Бунёдкор", "Локомотив", ТТЙМИ, "Жар", ОКМК ва "Металлург" стадионлари. Ўйинлар санаси билан бошланиш вақти ҳам маълум. Лекин шу ўринда бир масала борки, шу ҳақда тўхталиб ўтмасак бўлмайди. 

Кеча тунда Европа чемпионлар лигасини кўраётиб бир жиҳат эътиборимни тортди. Яъни жамоалар ҳеч қандай болалар ёки байроқсиз шундай майдонга чиқиб келишди. ЕЧЛ бутун дунёни кузатадиган мусобақа эмасми, УЕФА байроғи ҳам олиб чиқилмади, жамоалар 11талик суратга тушаётганда ҳеч бир реклама тўсиғи қўйилмади ҳам. Шунчаки жамоавий суратга тушишди ва шу билан ўйин бошланди. 

Ҳар бир ўйинни юқори савияда ўтказиш бир нечта ташкилий ишларни ўз ичига олади. Жамоаларни кутиб олиш, кийим алмаштириш хоналарини тайёрлаш, майдонни ўйиндан олдин суғориш, тез ёрдам ва милиция хизматини йўлга қўйиш - бу кабилар ўз йўлига ва буларни ҳал қилса бўлади. Аммо ҳозирги вазиятда тўп узатиб берувчи болакайлар ("болбойлар")ни ўйинга чақириш анча қийин иш бўлиб қолди.

 

Пандемия шароитида бировни мажбуран уйдан чиқариш осон эмас. Айниқса ёш болаларни. Касаллик авж олаётган бир пайтда мажбурлаб ҳам бўлмайди. Маълумки, Суперлига ўйинларида "болбойлар" фақат тўп узатиб туришдан ташқари ўйингача бошқа бир нечта ишларни ҳам бажаришади. Масалан, биргина ПФЛ байроғини олиб чиқиш учун 6 нафар бола керак бўлади. 

Бундан ташқари жамоалар ўйиндан олдин суратга тушганда қўйиладиган Coca Cola реклама тўсиғиям бор. Бунга иккитадан тўртта бола керак. Яна арка дегани пайдо бўлди. Унинг фонида ҳакамлар ва жамоа сардорлари суратга тушади. Бунгаям камида иккита бола лозим. Энг қийини эса майдон марказига доира бўйлаб ёзиладиган Coca Cola байроғи. Бу байроқни ёйиб ва кейинчалик йиғиб олиш учун камида 15-16 нафар бола керак бўлади. 

Натижада ҳар бир ўйинга ўртача 25 нафар болани чақиришга тўғри келяпти. (Фақат тўп олиб бериб туришга 10 нафар бола етади). Энди фараз қилинг, битта турда 7та ўйин бўлса, нечта бола керак бўлади? Ва энг муҳим савол: ота-оналар ўз боласини берадими? Бола кўчага чиқиб ўйнайман деганда зўрға рухсат бераётган ота ўғли стадионга бориб тўп узатиб тураман деса янаям иккиланиб қолади.

Бунинг устига транспорт муаммоси юзага келган. Ўйиндан бир соат олдин стадионда бўл, икки соатлик ўйинни ўтказ ва кейин уйга қайт. Бола уйига қандай кетади? Жамоат транспорти юрмаса, такси-ку жуда қимматлашиб кетган. Гап таксида ҳам эмасдир, ўйин тугаса кун кеч бўлиб қоляпти.

Шуларни инобатга олиб ПФЛга баъзи таклифларни илгари сурмоқчиман. 1. Биринчи давра охиригача ПФЛ байроғисиз футболчиларнинг майдонга чиқиб келишини таъминлаш. 2. Coca Cola ёзуви туширилган реклама тўсиғи, аркаси ва катта байроқдан вақтинча фойдаланмаслик (Майдон бўйлаб териб чиқиладиган реклама тўсиқлари бундан мустасно). 3. "Болбойлар" стадионга келганда уларни бир жойга йиғмасдан ҳаммани майдон атрофи бўйлаб фақат тўп узатиб бериши учун хизматидан фойдаланиш.

Бу нима беради? Биринчидан, модомики ўйинлар марказлашган тартибда ўтиб, ҳеч қайси жамоа ўз уйида ўйнамас экан, байроқ ва ҳоказоларни олиб чиқиш, кўтариш учун болалар етарлими деган саволдан ҳоли бўламиз. Нечта бола келсаям улардан фақат тўп олиб беришда фойдаланилади. Ва худди ЕЧЛдаги каби жамоалар шундоқ майдонга чиқиб ўйинни бошлайдилар. Менимча, бу ҳам карантин қоидаларига мос келса керак. Албатта, бу ҳол вақтинча, айтайлик сентябрга қадар давом этади ва кейинги ойда вазият қандай бўлишига қараб иш утилади. 

Бу ўринда яна бир масала бор. Суперлига марказлашган тартибда ҳам мухлисларсиз ўтказилади. Лекин "болбойлар" отаси ёки акаси билан  келганда катталарнинг стадионга киришига рухсат бериладими, буни ҳам кўриб чиққан маъқул. Чунки ҳозирги шароитда ҳеч ким фарзандини ёлғиз қўйиб юбормайди. Имкон қадар ота ўғли билан бирга бориб бирга қайтади. Лекин стадионга ота киритилмаса, икки соат кўчада ўтиришнинг ўзи бўладими? Шу боис ҳам кўпчилик оталар ўғлимни бермайман дейишяпти ва бунга уларнинг ҳаққи бор. Демак, бу ўринда ҳам олтин оралиқни топишга тўғри келади.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика