Latest news

19:59Тоттининг ўғли босим туфайли футболдан кетди  0 19:32Тер Штеген Францияда операция қилинади  3 19:05Алиссон Осиё турнеси давомида "Ливерпул"ни тарк этди  1 18:38Артета Зинченкони "Арсенал"дан кетмасликка кўндирди  0 18:16Расман: Валижон Раҳимов – "Бунёдкор" аъзоси!  1 17:56"Челси" "Аталанта" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 17:28Расман: Феликс Роналдунинг жамоадошига айланди  3 17:06Расман: Олимпиада бронза медали соҳиби "Машъал"га ўтди  5 16:37"Ал Насср" "Челси" ҳимоячисига даъвогар  1 16:15Сўнгги мавсумини Туркияда ўтказган дарвозабон "Андижон"га келмоқда  7 16:02Расман: "Пахтакор" Турғунбоевни сафига қўшиб олди  7 15:49Расман: Рустам Турдимуродов – "Сурхон" аъзоси!  7 15:32Грилиш "Манчестер Сити"да машғулотларни давом эттирмоқда  0 15:10Мираброр Усмонов Кубоги-2025 мусобақаси тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55Аёллар Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон КХДР билан беллашади  2

ПФЛга мурожаат. Про лигадаги сукунат қачон тугайди? News

ПФЛга мурожаат. Про лигадаги сукунат қачон тугайди?

Суперлига жамоалари тараддуднинг қизғин палласида туришибди. Қуръа ташлаш маросимидан сўнг эса ишлар анча енгилашиши табиий.

Энди кун тартибига Про лига чиқмоқда. 

Ҳозиргача аниқ бўлган жамоалар

Жамоалар сони оширилиши ва "Металлург"нинг Суперлигада иштирок этмаслиги ортидан Про лигадан элитага чиққан жамоалар сони 5 тани ташкил қилди. Булар "Бухоро", "Машъал", "Шўртан", "Қўқон-1912" ва "Хоразм". Натижада қуйида жамоалар тақчиллиги кузатилди ва бунда ПФЛ регламент бўйича Биринчи лигада ғолиб чиққан "Насаф-Фарм" жамоасига юзланди. Клуб эса ўз мақсади ва режаларини маълум қилди. "ФарДУ" биринчиликнинг Шарқий минтақасини 2-ўринда якунлаб, плей-офф босқичида ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритганди. Тошкент мезбонлик қилган плей-офф ўйинларида университет жамоаси 3-ўринни эгаллади. 2-ўринни эгаллаган "Қизириқ" лицензия талабларига жавоб бера олмас эди. ПФЛ лицензиялаш талабларига кўра "Жайхун" жамоасига ҳам Про лигада қатнашишга руҳсат берди ва биз бу йил Нукус дербисига гувоҳ бўламиз. "Олимпик" эса яна катта йўлга қайтмоқда. Жамоа иштирокини Про лигада давом эттирадиган бўлди. "Локомотив" мусобақа ғолиблиги учун асосий фаворит бўлса, унга куч жиҳатдан "Арал" рақобат туғдиришга ҳаракат қилади. Қуйидаги рўйхатдан маълумки, Про лигада қатнашадиган 6 та жамоа номи аниқ. Лекин бу жуда кам ва интригасиз чемпионат бўлиб қолиши аниқ. Хўш, ПФЛ яна 2 та жамоа сифатида қайси клубларга имкон беради? Ҳозирги жамоаларга қараб турган ҳолда ғолиби аниқ чемпионат дея оламиз. Аслида ҳам шундай ва интрига деярли йўқ. Мен ўша 2020 йилги Про лигани ҳамон завқ билан эслайман. Ўйинлар илк бор трансляция қилинган, интрига охирги тургача сақланиб қолинганди. "Турон" кашфиёт жамоа сифатида диққат марказига кириб келди. Ўйинларда шиддат ошди. Балки бу йил яна аввалги даражага қайтилар. Аммо карвон катта йўлга чиқишидан олдин ундаги иштирокчиларни тўлиқ аниқлаб олиш керак.

"Локомотив"

"Арал"

"Олимпик"

"Олимпик Мобиуз"

"Жайҳун"

"ФарДУ"


Қуръа қачон ташланади?

1 февраль куни Суперлигага қуръа ташланди ва мавсум расман 7 март санасидан бошланиши белгиланди. Энди жамоалар хотиржам тайёргарликни қилишлари, клуб вакиллари ташкилий ишларни бажаришга киришишлари мумкин. Транспортни аввалдан тахт қилиш, меҳмонхона, чипталар ва ҳоказо. Ким қаерда ўйнаши, қайси манзилга жойлашиши каби атрофдаги муаммолар қуръадан сўнг барҳам топади деб ўйлайман. Хўш, Про лига жамоалари тайёргарликни қилишмоқда, хўп. Лекин улар мавсумни қачон бошланиши, ким билан ўйнашлари, сафарда ёки уйда каби масалалар Про лига клубларини ўйлантириши шубҳасиз. ПФЛ эса ҳозир фақат назорат учрашувлари ва рўйхатдан ўтаётган футболчилар ҳақидаги маълумотлар билан чекланмоқда, холос. Аслида иштирокчилар мазкур мусобақа учун 8 та ҳам кам ҳисобланади. 6 та билан эса мусобақа ўтказиб бўлмайди. 8 талик форматда чемпионат қайси тартибда ўтказилади? Ўтган йилги каби 4 давралими? 


Про лига жамоаларининг янги мавсумга тайёргарлиги

"Локомотив" режасига кўра, Тошкентда тайёргарликни якунлайди ва Анталияда машғулотлар давом этади. Жамоа таркибида ўзгаришлар етарлича. Тарк этганлар ва келганлар кўпчиликни ташкил қилади. Шукрон Йўлдошев ва Фарҳод Бекмуродов аввалига "темирйўлчилар" билан шартнома имзолаб, кейинчалик бошқа жамоалар сафига бориб қўшилди. Про лига жамоалари орасида фақат "Локо" хорижда йиғин ўтказади. 

Келганлар: Леван Арвеладзе, Худойшукур Сатторов, Даврон Ҳошимов, Раҳимжон Давронов, Момчило Рашо, Бобур Асқаров, Никола Попович, Акаки Шулая, Муҳриддин Зоиров, Артём Марчук, Шаҳзодбек Ғофурбеков

Кетганлар: Санжар Турсунов, Суҳроб Султонов, Абдумавлон Абдужалилов, Иван Рогач, Валерий Кичин, Сардор Абдунабиев, Дилшод Жўраев, Тимур Мамасидиқов, Константин Базельюк, Рустам Холназаров, Муҳаммаданас Ҳасанов, Михаил Гашенков, Собит Синдаров

"Арал"

Неъматилло Қутибоев шогирдлари 10 январь санасидан машғулотларни бошлади. Жамоа таркиби ўзаги сақланиб қолинган. Бобур Фарҳодов ва Мирзабек Дарябаевни рўйхатдан ўтказди. Бугундан эътиборан йиғин Тошкентга кўчди. Пойхатдаги йиғин доирасидаги назорат учрашувлари маълум. 

4 февраль 

"Арал" - "Қизилқум"

7 февраль

"Арал" - "Динамо"

11 февраль

"Арал" - "Машъал"

13 февраль

"Арал" - "Шўртан"


"ФарДУ"

Бу йил Про лигада дебют қиладиган "ФарДУ" таркибига тажрибали ва номдор футболчиларни қўшиб олмоқда. Абдуллоҳ Олимов, Шукурали Пўлатов, жамоада эса Абдухолиқ Қурбонов, Риза Айвазов, Ибоджон Абелфазов, Санжар Зокиров, Достон Рашидов, Нозимжон Бобожонов футболчилар тзп тепмоқда.

"Олимпик"

"Олимпик" жамоаси одатдагидек ёшларга таянишда давом этмоқчи. Уларга австралиялик Мирко Йеличич устозлик қилади. Таниқли мураббий ўтган йили "Пахтакор" ўринбосарлари билан U-21 чемпионатида ғолиб чиққан, 2023 йил "Локомотив"ни Суперлигага қайтарганди. Бир сўз билан айтганда ўз олдига доим максимал вазифани қўядиган мутахассис ҳисобланади. Ҳозирча бу жамоанинг қачон тайёргарликни бошлаши, таркиби аниқ эмас. 

"Олимпик Мобиуз"

Фарҳод Нишонов бошчилигидаги Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Хитойдаги қитъа мусобақасида иштирок этади. Табиийки, мазкур терма жамоа таркибида "Олимпик Мобиуз" футболчилари ҳам ўрин олган. Қолган таркиб аъзолари Андрей Микляев қўл остида тайёргарликни олиб боряпти. Улар куни кеча ОКМК ўринбосарлари билан куч синашдилар (2:1). 

"Жайхун"

Бу жамоага янги мавсумда Ойбек Нурбоев бошчилик қилади. "Жайхун" янги мавсумга Нукусда тайёрланмоқда. 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика