Latest news

15:58ПСВ "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олмайдиган бўлди  0 15:21Дел Пьеро клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ким ғолиб бўлишини тахмин қилди  6 14:53Эмилиано Мартинес "Челси" ёки "Атлетико"га ўтиши мумкин  0 14:28"Атлетик" собиқ президенти: "Уильямс биз учун ўйнашни истамаяпти"  4 13:45Луис Энрике: "Интер Майами"нинг даражаси умуман бошқача"  4 13:21Арсен Венгер: "Майдонлар талаб даражасида эмас"  3 12:50Маскерано: "Биз бу ўйинда аутсайдермиз"  6 12:14Бруну Лаже "Челси"дан учралган мағлубиятга изох берди  0 11:52Рейна ўз давридаги энг кучли дарвозабонларни санади  10 11:25Энцо Мареска: "Челси" сўнгги ойдаги энг зўр ўйинини ўтказди"  2 10:43МЮ “Реал“ футболчисига расмий таклиф билан чиқди  0 10:10“Челси“ “Боруссия Д“ футболчисини сотиб олишга яқин  2 09:38Нико Уильямс “Барселона“га талаб қўйди  13 09:05Суперлига. Бугун 14-тур давом эттирилади  5 08:34"Нефтчи" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  6

ПФЛ "Термиз воқеаси"га беэътибор бўлмаслиги лозим News

ПФЛ "Термиз воқеаси"га беэътибор бўлмаслиги лозим

Кеча Термиз шаҳрида бўлиб ўтган биринчи лиганинг 13-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Андижон" баҳсида жанжал содир бўлди.

Бунинг оқибатида ўйин охирида учрашув бош ҳаками Игорь Худайдатов нақд саккиз (!) футболчига бирданига қизил карточка кўрсатди. Буларнинг ҳаммаси 90+4-дақиқада юз берди.

Бош ҳакам ҳар иккала жамоанинг тўрт нафардан футболчисини четлатди. Бундан кўриниб турибдики, майдонда оммавий муштлашув содир бўлган. Майдондан четлатилган футболчилар: "Сурхон" таркибида - Тимур Мамадалиев, Нажмиддин Нормуродов, Санжар Шомуродов, Акмал Абдураҳмонов; "Андижон" таркибида - Иброҳим Отахонов, Акбар Хўжаев, Санжар Асқаралиев, Фарҳод Бекмуродов.

Ўйин 2:2 ҳисобида якун топган. Учрашувда дастлаб "Сурхон" футболчиси Санжар Шомуродов ҳисобни очган. Кейинчалик биринчи таймнинг ўзида "Андижон"да тўп тепаётган таниқли ҳужумчи Анвар Бердиев ҳисобни тенглаштирган.

75-дақиқада Низом Норов пенальтидан гол уриб яна "Сурхон"ни ҳисобда олдинга олиб чиқади. 90-дақиқада эса Алишер Абдувоҳидов тўп киритиб, ҳисобнинг 2:2 бўлишини таъминлайди.

Мана шундан сўнг нима бўлгани бизга тўлиқ маълум эмас. Лекин жанжал чиққани аниқ. Чунки бирданига бир дақиқа ичида 8 футболчига қизил карточка бериш учун албатта нимадир хунук воқеа юз берган бўлиши шарт.

Бирданига 8 нафар футболчига "қизил" бериш ҳолати (тағин бир дақиқа ичида) ҳали дунё футболида кузатилмаган бўлса керак. Хўш, ПФЛ қандай йўл тутади? Ўйин ва ўйин атрофида атрофлича текширув ўтказадими? "Термиз воқеаси" сабаблари чуқур ўрганиладими? Ҳар иккала клуб вакиллари ташкилотга чақирилиб воқеа юзасидан тушунтириш беришадими? Айбдорлар жазоланадими?

Бизнинг фикримизча, ПФЛ мана шундай паллада катта саҳнага чиқиши ҳамда "Термиз воқеаси" юзасидан расмий баёнот бериши лозим. Ва бу баёнот ОАВда ёритилиши шарт. Агар вазиятга панжа ортидан қараладиган бўлса, яра янада катталашиб кетаверади.

Хайрулла Холиқов.

Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика