Latest news

19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  17 19:00Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  58 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  17 18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 2:1 (матнли трансляция)  8 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  7 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15

ПФЛ Суперлига ва Про-лига клубларини огоҳлантирди News

ПФЛ Суперлига ва Про-лига клубларини огоҳлантирди

Суперлигаси ва Про-Лига клублари 2019 йилги мавсумга тайёргарликни ҳозирданоқ бошлайди.

Одатда футбол клубларига тегишли бўлган инфратузилмалар янги мавсум старти олдидан кўздан кечириб чиқилган. Баъзида стадионлар талабга жавоб бермаса ҳам, вақт тиғизлиги ҳисобидан наилож жамоаларга чемпионатда иштирок этиш учун рухсат берилган.

Профессионал футбол лигаси Суперлига ва Про-Лига клубларини икки ой муқаддам ёзма равишда огоҳлантирган бўлиб, унга кўра сентябрь—октябрь ойларида барча жамоалар ПФЛ комиссияси текширувидан ўтиши керак эди. Бунда академия, стадион, база ва бошқа бир қатор масалалар юзасидан хулоса берилади. Олдиндаги ярим йил ичида мавжуд камчиликлар бартараф этилмаса, у қандай клуб бўлишидан қатъий назар жиддий чоралар кўрилади.

Ҳозир бирламчи мақсад чемпионлик ёки легионер футболчилар ҳисобига кучайиб олиш эмас, инфратузилмага эътибор қаратиш бўлиши керак. Бунгача ҳам айтилганидек, “Пахтакор”, “Локомотив”, “Насаф”, АГМК ва “Қизилқум” футбол клубларининг майдони талабга жавоб беради. Қолган клублар эса бунинг устида жиддий иш олиб бориши шарт. Шунингдек, футбол академиясига эга бўлмаган клублар айнан сентябрь ойида бу борадаги режасини тақдим этиши лозим. 2019 йилги мавсумдан бошлаб клубларнинг академияга қанча маблағ сарф этаётгани масаласи жиддий назорат қилинади. Академиясига эга бўлмаган клублар талаб этилаётган маблағни ўз академиясини қуриш учун йўналтиради.        

Футбол клублари билиши лозимки, учрашувлар телетрансляцияси масаласида ҳам мониторинг бўлади. Ҳар бир стадион бу борадаги талабларга ҳурмат билан ёндошиши шарт. Айниқса, футзал клублари тўп сураётган заллар ва ундаги учрашувларни телевидение орқали кўрсатиш масаласи бунда алоҳида ўрин тутади.

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика