Latest news

23:18Рўзиқул Бердиев: "Насаф" ҳозир шу даражага етди-ки, дуранг ҳам ранжитяпти"  1 23:05Суперлига. ОКМКда камбек, "Пахтакор" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди  0 22:58А Серия. "Ювентус" Римда 90+6-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди  14 22:40"Барселона" вингери: "Флик жамоани қандай қилиб бирлаштириш ва салоҳиятимизни очишни билади"  0 22:11Суперлига. Бир неча етакчисиз майдонга тушган "Пахтакор" "Бухоро"ни тор-мор этди  55 21:43Баҳром Ҳайдаров: "30 сонияда барчаси ўзгариб кетди"  2 21:26Миржалол Қосимов: "Иродали ғалабаларнинг сири йўқ"  10 21:03АПЛ. "Манчестер Сити" энг сўнгги ўриндаги жамоани мағлуб қила олмади  23 20:57Суперлига. Очиқ ва ёрқин футбол намойиш этилган ўйинда "Насаф" "Бунёдкор" билан муроса кўчасини танлади  46 20:03Суперлига. ОКМК навбатдаги камбекни Қўқонда амалга оширди  63 19:42"Барселона" Япония ва Кореяда мавсумолди турне ўтказади  2 19:20"Манчестер Юнайтед" ЕЧЛнинг энг яхши дарвозабонларидан бирини нишонга олди  2 18:56Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Хитойга имкониятни бой берди  3 18:45"Эл Класико" трансляцияси устида 500 дан ортиқ мутахассис ишлайди  8 18:30"Нефтчи" "Андижон"ни ишончли ҳисобда ютган дербидан ГАЛЕРЕЯ  3

ПФЛ статистик кўрсаткичларни комплекс кўриб чиқиши керак News

ПФЛ статистик кўрсаткичларни комплекс кўриб чиқиши керак

ПФЛ кўпчилик томонидан танқид қилинади. Ўринли ҳам, ўринсиз ҳам.

Мен ПФЛга иложи борича нейтрал муносабатда бўлишга ҳаракат қиламан: керак бўлса – мақтайман, керак бўлса – конструктив танқид қиламан.

2025 йилги мавсумдан бошлаб, ПФЛ WyScout маълумотлари асосида илғор статистика эълон қила бошлади. Бу учун уларга "лайк", лекин рақамлар ўзидан ўзи кўп нарсани англатмайди. Бир неча мисол:

1. Футболчиларнинг зарбалари бўйича статистика.

Норчаев ва Хожимирзаев олти мартадан зарба берди. Нима бўпти?

Ҳар қандай ишда, жумладан футбол статистикаси билан ишлашда, умумий манзарага эътибор қаратиш керак. Ҳамроҳ кўрсаткичлар билан бирга. Зарба бўйича – дарвоза томон йўлланган зарбалар ва кутилаётган голлар (xG) муҳим. Хожимирзаев қўшимча дақиқаларда «Навбаҳор»га гол уриши мумкин эди, лекин пенальтини анча ноаниқ тепиб, имкониятни бой берди.

Норчаевнинг 6 зарбасидан 3 таси дарвозага аниқ бориб етди, xG кўрсаткичи – 0,74. Яъни, у гол уришга яқин эди, лекин реализация панд берди (ёки «Сўғдиёна» дарвозабони яхши ўйнади – бу энди ҳар бир зарбани алоҳида таҳлил қилишни талаб қилади, унга эса вақт йўқ). Хожимирзаевнинг эса фақат 1 та зарбаси дарвозага аниқ йўлланган, пенальти эса юқорида айтилганидек анча ноаниқ кетган. Унинг xG кўрсаткичи – 1,05, лекин бу асосан пенальти ҳисобига шаклланган.


2-3. Тўпга эгалик қилиш.

«Сурхон»нинг 71,2% кўрсаткичи, албатта, ажойиб, лекин чуқурроқ қараймиз. xG – 1,93 (яна бир бора пенальти киритилмаган) ва 12 зарба, лекин шундан атиги 3 таси аниқ борган. Натижада «Сурхон» «Қизилқум»га ютқазди. Бу жамоа эса Суперлига 1-турида энг кам – 28,8% вақт давомида тўпга эгалик қилган эди. Шунга қарамай, «Қизилқум» 11 та зарба берди, уларнинг 7 таси дарвозага аниқ борди, xG – 1,45 (ҳеч қандай пенальтиларсиз).

Паслар сони эса фарқ қилади: «Сурхон» – 603, «Қизилқум» – 226. Узоқ пасларнинг улуши «Сурхон»да 7,6%, «Қизилқум»да эса 25,6%.

Бу нимани англатади? «Қизилқум» чуқур ҳимояланиб, қарши ҳужумларга жуда яхши ўтган. «Сурхон» эса кўпроқ тўпни назорат қилган, лекин кўп ҳужумлар унчалик кескин бўлмаган. Умуман олганда, графикада берилган 5 та клуб орасида 1-турда фақат ОКМК ғалаба қозонди. Бу бизнинг лиганинг ўйин услуби ҳақида кўп нарсани англатади. Ҳимояга ўралашиб, қарши ҳужумга ўтиш – самаралироқ. Ўтган йили «Андижон» 52 та гол урди, xG эса бор-йўғи 29,8 эди. Бу – жуда катта «оверперформинг» (жамоанинг ўйинга қараганда кўпроқ гол уриши ва очко йиғишини ифодаловчи тушунча).


4. Жамоаларнинг зарбалари биринчи графикадаги ҳолатга ўхшаш.

«Навбаҳор» 17 та зарба берди, лекин атиги 4 таси дарвозага тўғри борди. xG – 0,82. «Динамо» эса 14 та зарба йўллади, улардан 7 таси дарвозага аниқ йўлланди, xG – 1,89. Пенальти ҳисобга олинмаган тақдирда ҳам, бу кўрсаткич самарқандликлар учун «Навбаҳор»никидан юқорироқ.

Алоҳида олинган статистика ҳеч нарсани англатмайди. Ҳаммасини комплекс кўриб чиқиш керак. ПФЛ буни нега қилмаяпти – билмайман.


Николай Егоричев

Rating: +4   

Comments

   
14 mar 16:35:41
Bek
Коля не суй свой нос куда ненадо! Там на ПФЛ все недоделанный умный люди сидять ты че не в курсе чтоли?
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика