Latest news

16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  2 16:21Суперлига. "Шўртан" - "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  0 16:04"Нефтчи" — "Андижон". Таркиблар маълум  6 15:36"Жайхун" — "Арал" ва "Локомотив" — "Олимпик" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 15:12"Карван" — "Сабаҳ". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  6 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  3 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  4 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  1 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  8 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0

ПФЛ сайтида хатолик кетган бўлса, журналистда нима айб? News

ПФЛ сайтида хатолик кетган бўлса, журналистда нима айб?

Сайтимизнинг жонкуяр журналистларидан бири Фахриддин Рўзиев берган маълумот кеча анча шов-шувга сабаб бўлди.

Гап "Насаф" футболчиси Марко Станоевичнинг сариқ карточкалари билан боғлиқ. Суперлига регламентига кўра, сариқ карточкалари тўрттага етган футболчи кейинги 1та турни ўтказиб юбориши шарт. 

Фахриддин Рўзиев ПФЛ сайтидаги маълумотга таяниб, Марко Станоевич тўртта огоҳлантиришдан сўнг кейинги турни ўтказиб юбормаганини ёзган. Кейинчалик ПФЛ расмий ҳужжатларни текширган ҳолда маълумотларни сайтга киритишда хатолик кетганини ва протокол бўйича Станоевич аллақачон битта турни ўтказиб юборганини маълум қилди. 

Шундан сўнг сайтдаги "юзерлар" орасида "комент"ларда тортишув, жанжал бошланди ва энг хунуги, кўпчилик Фахриддин Рўзиевни қўпол сўзлар билан ҳақоратлашга ўтган. Уни ҳатто "Насаф"нинг душмани дейишгача боришган. 

Фахриддин Рўзиев ПФЛ сайтидаги маълумотга таянган ҳолда хатога йўл қўйган ва бунинг учун фақат уни айблаш шарт эмас. Охирги пайтларда бизда муаммо бир четда қолиб, муаммони кўтарган одамни ерга уриш жуда авж оляпти. Кўп соҳаларда шунақа бўляпти. Муаммони айтган одам ҳамманинг кўзига балодек кўриняпти. 

Яна бир гап. Фахриддин Рўзиев хато қилган бўлса-да, унинг олдида ПФЛ сайтидан бошқа манба йўқ. Сайт расмий бўлганидан кейин сиз ҳам, мен ҳам шунга ишонамиз. Тўғри, Фахриддин бу хабарни чоп этишдан олдин ПФЛ билан боғланиб, аниқлик киритиб олиши мумкин эди, лекин расмий сайт турганда бунга на ҳожат. 

Масалан, ОЧЛ ўйини билан боғлиқ муаммоли вазиятни суриштирганда ОФК комиссарларининг орқасидан қидириб юрмайсиз-ку. Тайёр манба сифатида фақат ОФК сайтига таянасиз. 

Бу каби тушунмовчиликнинг олдини олиш қийин эмас. ПФЛ аввалги йиллари ҳар тур олдидан тур йўқотишларини бериб борарди. Лекин нимадир сабаб бўлиб, бу йилдан шу нарса чиқмай қўйди. Агар ПФЛ келаси йилдан яна шуни йўлга қўйса, ўйлаймизки, бу борада ҳеч қанақа муаммо ва тушунмовчилик юзага келмайди. 

Х.Холиқов.

P.S. Фахриддин Рўзиев сайтимизнинг энг фаол журналистларидан бири ҳисобланади ва сайт унинг ҳаракатчанлиги, меҳнатсеварлиги ва изланувчанлигини қадрлайди. 

Rating: -22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика